Www карана вирус таркалиши качон тугайди


Дунё ёпиляпти. Яқиндагина ҳаёт қайнаган шаҳарлар ўлик сукунатга чўмяпти – ҳаракат чекланган, муассасалар ишламаяпти, мактаблар ёпилган, ҳар қандай оммавий йиғинлар тақиқланган.

Бу – янги пайдо бўлган COVID-19 касаллигига нисбатан глобал муносабат, акс таъсир. Аммо буларнинг барчаси қачон тугайди ва биз одатий ҳаёт тарзига қайтамиз?

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакат коронавирус билан боғлиқ вазиятни келгуси 12 ҳафта ичида ижобий томонга ўзгартириши мумкинлигини айтди.

Бироқ яқин 3 ой очида вирусга чалинганлар сони пасайишни бошлаган тақдирда ҳам бу ҳали ҳаммаси тугаганини англатмайди.

Аниқроқ айтганда, вирус тарқалишининг салбий оқибатлари барҳам топиши учун йиллар керак бўлиши мумкин.

Шубҳасиз, ҳозирги карантин чоралари жамиятларнинг катта қисми учун узоқ муддатли истиқболда ўта ноқулай – бундай чоралар натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий зарарлар ҳалокатли бўлади.

Чекловларни бекор қилиш ва одатий ҳаётга қайтиш учун мамлакатларга “муаммодан чиқиш стратегияси” керак.

Лекин коронавирус йўқ бўлишни истамаяпти. Агар сиз вирусни тарқалишдан тўсиб турган чекловларни бекор қилсангиз, ундан зарарланиш ҳолатлари муқаррар ўсиб кетади.

“Бизда катта муаммо юзага келди. Бундан чиқиш учун қандай стратегия қўллаш керак? Буюк Британия бундай муаммо билан билан тўқнишган ягона давлат эмас. Аммо ҳали биронта мамлакатда бундан чиқиш чораси йўқ”, дейди Эдинбург университетидан юқумли касалликлар эпидемологияси бўйича профессор Марк Валҳаус.

Бу илмий ва ижтимоий чақириқдир.

Ҳозирги тартибсиз саросимадан (хаос) чиқиш йўли учта:

  • Вакцина билан эмлаш
  • Янги коронавирус биринчи марта юққандан кейин унга нисбатан иммунитет ҳосил бўлиши
  • Ижтимоий хулқни ўзгартириш

Бу уч ҳолатдан ҳар бири вирус фаоллиги ва унинг тарқалишини пасайтиради.

Вакцина – 12-18 ойдан кейин

Вакцина организмда касалликка қарши иммунитет ҳосил қилади ва вирус билан тўқнашган инсон ундан зарарланмайди.

Агар етарлича миқдордаги инсонлар, масалан, аҳолининг тахминан 60%и вирусга қарши эмланса, унинг тарқалишини бартараф этса бўлади.

Шу ҳафта бошида АҚШда биринчи синов вакцинаси тайёрланиб, уни ҳайвонларни четлаб ўтган ҳолда одамларда текшириб кўришга рухсат берилди.

Тадқиқот жараёни жуда тез ўтяпти, бироқ тажрибалар муваффақиятли тугашига ҳам, тайёрланган дори воситаси глобал миқёсда қўлланилишига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ.

Шу билан бирга агар вакцина тайёр бўлса ҳам фақат 12-18 ойдан кейингина уни дунё бўйича қўллаш имкониятига эга бўлинади.

Дунё мамлакатлари эса шунча вақт давомида карантинда ўтира олмайди. Бу мутлақо имконсиз ҳолат.

Табиий иммунитет – камида икки йил

Коронавирусга қарши Буюк Британиянинг стратегияси касалланиш ҳолатларининг умумий миқдорини камайтириш ва касалхоналар тўлиб кетишига йўл қўймаслик саналади. Сабаби, интенсив терапия бўлимида ётоқ ўринлари тугаса, ўлим миқдори ошиб кетади.

Вирус билан зарарланиш ҳолатлари қисқариб боргани сари аҳолига қўйилган бир қатор чеклов чоралари вируснинг кейинги тарқалишигача, демакки, янги чекловларгача бекор қилиниши мумкин.

Аммо бу қачон бўлади, ҳозирча аниқ эмас.

Буюк Британия ҳукумати маслаҳатчиси сэр Патрик Валланснинг айтишича, “аниқ муддатларни айтиш имконсиз”.

Борган сайин тобора кўпроқ одам вирусдан зарарланаётган экан, бу охир-оқибат жамоавий иммунитет шаклланишига олиб келади.

Лекин Лондон Империал коллежидан профессор Нил Фергюсоннинг фикрича, бундай иммунитет ҳосил бўлиши учун камида икки йил керак бўлади.

Айни пайтда бошқа савол ҳам бор: бу иммунитет қанчага етади? Ахир, бу – SARS-CoV-2 вирусидан бошқа коронавируслар ҳам бор, яна у мутацияга учраши ва натижада янги касалланиш ҳолатлари ҳам келиб чиқиши мумкин.

Нима қилиш керак?

“Учинчи йўл – хулқимизни ўзгартиришимиз. Бу вируснинг бошқаларга ўтишини паст суръатда ушлаб туришга имкон беради”, дейди профессор Валҳаус.

Бу эса доимий равишда бир қатор ижтимоий чекловларга амал қилиш, вирусга қарши қатъий текширувлар ўтказиш ва беморларни изоляция қилишни кўзда тутади. Шу йўл билан ҳар қандай инфекциянинг тарқалишига чек қўйиш мумкин.

“Зарарланиш ҳолатларини эрта аниқлаш ва бемор алоқа қилган шахсларни кузатиш вирус тарқалишининг биринчи тўлқинида иш бермади. Албатта, коронавирусга қарши дори воситаси ишлаб чиқилиши бошқа чораларни ҳам амалга ошириш имконини беради. Масалан, уни одамларда касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан қўллаш вируснинг тарқалиб кетишини тўхтатади”, деб қўшимча қилади профессор Валҳаус.

Ёки касалликдан ўлим ҳолатлари камроқ бўлиши ва интенсив терапияга тушадиган босимни камайтириш учун беморларни ёппасига касалхонада даволаш лозим. Шунда, эҳтимол глобал карантинга ҳожат ҳам қолмас.

Касалхонадаги интенсив терапия ўринлари сонини ошириш ҳам шундай натижага олиб келади – вируснинг йирик миқёсда тарқалишига қарши чора кўришни осонлаштиради.

Мен Буюк Британиянинг бош тиббий маслаҳатчиси, профессор Крис Уиттидан бу инқироздан чиқиш стратегияси ҳақида сўрадим. У шундай жавоб берди: “Албатта, узоқ муддатли, аммо ягона чора бу – вакцина ишлаб чиқиш. Ҳаммамиз умид қиламизки, бу имкон қадар тезроқ рўй беради”.

Жеймс Галлаҳер

Би-Би-Сининг саломатлик ва илм-фан масалалари бўйича мухбири

Бугун 26 апрель, 2020 йил, якшанба


















Мирзиёев Шавкат Миромонович



Путин Владимир Владимирович








Эрдўған Ражаб Тойип


Назарбоев, Нурсултон Абишевич


Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич



Владимир Александрович Зеленский



  • Касалланганлар сони 2 923 656
  • Соғайганлар сони 837 609
  • Вафот этганлар 203 317
  • Касалланганлар сони 1 865
  • Соғайганлар сони 707
  • Вафот этганлар 8

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?

Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?

Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?

Сиз қаерда яшайсиз?

Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?

  • iPhone X 64gb 920 $
  • iPhone X 256gb 1000 $
  • Samsung S9 555 $
  • Samsung S9+ 640 $
  • Samsung S9+ 256gb 740 $
  • Samsung Note 9 1010 $
  • iPhone XS 64gb 1070 $
  • iPhone XS 256gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 64gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 256gb 1300 $
  • iPhone XS MAX 512gb 1460 $
  • Chevrolet Spark 73 262 000 сум
  • Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
  • Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
  • Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
  • Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
  • Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
  • Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
  • Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
  • Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
  • Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум

Электр плиталар билан

1 кВт/соат-295 сўм


Мингдан ортиқ қурбон

Душанба куни Хубэй провинциясининг ўзида коронавирусдан 103 киши вафот этди. Эпидемия бошланганидан буён Хитой ҳудудида вирусдан ҳалок бўлганларнинг жами сони 1017 кишига етган. Аммо душанба куни коронавирус билан зарарланганлар сони аввалги куни зарарланганлар сонидан 20 фоизга камайди - 3062 нафардан 2478 нафарга.

Айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 694 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.

Хитойдаги ҳукумат нашрларига кўра, Хубэй провинцияси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида юзлаб амалдорлар ҳамда партия функционерлари ўз постини йўқотган.

Қайд этилишича, бу барча ҳолатларда ҳам ишдан ҳайдалишни эмас, лавозими туширилишни англатади. Бундан ташқари, партия линиясида кўплаб амалдорлар жазоланган - улар қатъий ҳайфсан олишган, бу эса уларнинг келгуси фаолиятига таъсир қилмай қолмайди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг эпидемияга реакцияси танқидларга сабаб бўлмоқда, лекин одатдагидан фарқли равишда цензорлар бундай танқидларни интернетдан ўчиришмаяпти.

Хитойдан сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 42 694 ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда 2002-2003 йилдаги SARS вирусидан бери энг йирик эпидемия бўлмоқда.

Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, провинцияда вирусдан зарарланган беморлар сони 31 728 нафар, уларнинг 974 нафари ҳалок бўлган, ўлим даражаси 3 фоизга тенг.

Ўлим ҳолатларининг 60 фоизидан ортиғи Хубэй маркази Ухан шаҳрида рўй берган. 11 миллионлик шаҳар бир неча ҳафтадан буён карантин ҳолатида.

Ҳонгконгда кўп қаватли уйда яшовчилардан бирида коронавирус аниқлангач, ушбу уйдаги 23 оила эвакуация қилинди ва карантинга жойлаштирилди. Вирус сув қувури орқали тарқалгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ҳукумати Хитойнинг материкдаги қисми билан чегарани деярли тўлиқ ёпди ва Хитойдан келганлар икки ҳафтага карантин ҳудудига жойлаштирилди.

Ўзбекистондаги ҳолат

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиққан.

Ўзбекистонга ташриф билан келган ЖССТ Европа бюроси минтақавий директори Ханс Клюге Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган ишга юқори баҳо берган.

Дунёнинг бошқа қисмларида нима бўлмоқда?

Хитойдан ташқарида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари

Янги коронавирус белгилари

Пекиндаги шифохоналардан бирида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳароратини ўлчашмоқда

Инфекциянинг асосий симптомлари: юқори ҳарорат, кучли йўтал, нафас қисиши ва нафас олишдаги қийинчиликлар.

Инфекция юқтириш хавфини камайтириш учун қўлларни тез-тез ювиш, коронавирус юқтирган бўлиши мумкин одамлардан узоқроқ бўлиш, шунингдек, ювуқсиз қўл билан оғизга, бурунга ва кўзга тегмаслик.

Йўтал ва аксиришдан кейин рўмолча ишлатиш ва ишлатилган рўмолчани ташлаб юбориб, қўлни ювиш керак.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Коронавирус сабаб дунёнинг кўпгина давлатларида ҳаёт тўхтади, инсонлар уйларига қамалиб қолди, бутун-бошли кентлар арвоҳ шаҳарларга айланди.

Инқироз қачон тугайди, қачон инсонлар одатий ҳаётга қайтадилар?

Британия Бош вазири Борис Жонсон 12 ҳафта ичида вирусни жиловлай олишларига ишонишини айтди.

Аммо келаётган уч ойда вирус юқтириш ҳоллари камайишни бошласа ҳам, бу ҳали инқироз тугайди, деганини англатмайди.

Коронавирус яратган тўлқиннинг тиниши учун, балки бир неча йил керак бўлар.

Ҳаётнинг баъзи жабҳаларига киритилган чекловларни узоқ муддатда ушлаб туриш қийин.

Бу чекловларнинг ижтимоий ва иқтисодий бадали жуда катта бўлади.

Ҳеч қайси давлатнинг стратегияси йўқ

Бутун давлатларнинг инқироздан чиқишни таъминловчи стратегияга эҳтиёжи бор. Ҳаёт тезроқ нормалга қайтарилиши зарур.

Аммо коронавирус йўқолиб кетмайди.

Вирусни жиловлайдиган чекловлар бекор бўлиши билан яна тарқалиш ҳоллари ортиши мумкин.

Эдинбург универститетидан инфекцион касаллиуклар бўйича мутахассис профессор Марк Вулхаузга кўра, фақат Британиянинг эмас, бошқа биронта ҳам давлатнинг инқироздан "чиқиш стратегияси" йўқ.

Инсоният йирик илмий ва ижтимоий синовга юз тутмоқда.

Инқироздан чиқишнинг учта асосий йўли бор:

  • Вакцина
  • Вирусга қарши маълум сондаги инсонларнинг иммунитети шаклланиши
  • Жамият аъзоларининг ўзини тутишини доимийга ўзгартиришлари

Бу йўлларнинг биронтаси ҳам вируснинг тарқалиш хусусиятини чеклай олмайди.

Вакцинага 12-18 ой бор

Вакцина вирусни юқтирган одамларнинг иммунитет тизимини кучайтириб, уларни касалдан сақлайди.

Олимлар аҳолининг 60 фоизи касалликка қарши иммунитет пайдо қилганидан кейин хавф ўртадан кўтарилишини айтадилар.

Бунга "пода" ёки жамоа иммунитети дейилади.

АҚШда биринчи вакцина ўтган ҳафта инсонларда синалди. Жараённи тезлатиш мақсадида ҳайвонларда синаб кўриш босқичи ташлаб кетилди.

Вакцина ишлаб чиқиш жараёни ҳозиргача кўрилмаган бир тезликда давом эттирилмоқда.

Аммо бу тадқиқотлар муваффақиятли бўлиши ва дунё миқёсида эмлаш жараёнлари бошланишига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Энг умидбахш тахминларга кўра, ҳамма нарса режадагидек борса, коронавирус вакцинаси 12-18 ой ичида бозорга чиқарилиши мумкин.

Агар инсоният тинчлик замонида ҳеч кўрилмаган чекловлар билан юзма-юз келгани назарда тутилса, бу жуда узоқ муддат.

Професоор Вулхаузга кўра, вакцинани кутиб ўтириш "стратегия эмас".

Британиянинг қисқа муддатдаги стратегияси вирус юқтириш ҳолларини имкон қадар паст ушлаб турган ҳолда, касалхоналар тирбанд бўлиб кетишининг олдини олиш.

Зеро, палаталарда одам сонининг нормадагидан кўпайиб кетиши ўлим ҳолларининг ортишини англатади.

Вирус юқтириш ҳоллари камайганда, баъзи чораларни, янгидан кўпайгунга қадар бекор қилиб туриш мумкин.

Аммо юқтириш ҳолларининг кўпайиши чекловларни яна қайтадан киритишни тақозо қилади.

Иммунитетга икки йилдан кўпроқ вақт кетиши мумкин

Британия ҳукуматининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Патрик Валланснинг айтишича, вирусни бостиришга қаратилган ҳозирги чоралар қачон самара беришини аниқ айтиш қийин.

Бу эса, ўз-ўзидан яна жамоа иммунитети масаласини кун тартибига келтиради.

Лондон Империя коллежидан профессор Нейл Фергусоннинг фикрича, бунга бир неча йил кетиши мумкин.

"Биз вирусни бостириш йўли билан, умид қиламанки, аҳолининг кичик бир қисмигина уни юқтириши ҳақида гапиряпмиз. Агар буни икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида давом эттирсак, жамоа иммунитети пайдо бўладиган даражага етишимиз мумкин. Аммо шунда ҳам бу иммунитет қанчалик узоққа бориши савол остида. Оддий грипп ва шамоллашда иммунитет жуда заиф жавоб қайтарган, одамлар уни ҳаётлари давомида қайта ва қайта юқтирадилар".

Профессор Вулхаузга кўра, учинчи йўл, бу вирус юқтириш даражасини паст ушлаб туриш учун жамиятдаги одатлар мангуга ўзгариши керак.

Шунда ҳозирда киритилган айрим чекловлар жойида қолади, текшириш ва ихоталаш ишлари кучатирилади.

Коронавирусга қарши дори-дармон ва вакциналарни ишлаб чиқиш бошқа стратегияларнинг ишлашига ҳам ёрдам беради.

Бу дори-дармонларни вирус бошқаларга юқишини тўхтатиш мақсадида илк симптомлардаёқ ишга солиш мумкин.

Ёки касалларни шифохоналарда даволаш йўли билан ўлим ҳолларини камайтириш мумкин.

Британия ҳукуматининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, профессор Крис Витти, чора нимада, деган саволимизга мана бундай жавоб берди:

"Узоқ муддатда, шубҳасиз, чора вакцинада. Ҳаммамиз тезроқ вакцина ишлаб чиқилишига умид қиляпмиз. Глобал миқёсда илм-фан бир ечим топади".


Фото: South China Morning Post

Хитойда тарқалган вирус ҳақида нималар маълум?

2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум турга мансуб пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди.

  • 7 январда ХХРда пневмонияни янги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқаргани аниқланди.
  • 20 январда шифокорлар вируснинг одамдан одамга юқиш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди.
  • 26 январга келиб касалликка чалинганлар сони 2 минг нафардан ошди.
  • Вирус келтириб чиқарган касаллик туфайли 56 нафар одам вафот этган.

Япония, АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Малайзияда ҳам вирусга чалинган беморлар кузатилган.

Хитойнинг 25 та вилоятида фавқулодда вазиятларнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Касалликнинг дастлабки ҳолатлари кузатилган Ухань шаҳрига кириш тақиқлаб қўйилган. Уханга қўшни Хуанган шаҳрига кириш ва чиқиш йўллари, кўнгилочар ва туристик объектлар ёпилган. Хубэй вилоятининг ўнта шаҳрида жамоат транспортининг фаолияти тўхтаган. Шандун вилояти бўйлаб шаҳарлараро йўловчи ташиш автобуслари қатнови ҳам бекор қилинган.

China Post почта компанияси Ухань шаҳри бўлинмасидан ўтадиган барча жўнатмаларни иккинчи марта дезинфекция қилишни бошлади.

Мавзуга доир:

ХХР ҳукумати Янги йил байрами (25 январда Хитойда нишонланади) туфайли вируснинг тарқалиши таътил вақтида аҳоли вакиллари мамлакат ва хориж бўйлаб саёҳат қилиши оқибатида яна тезлашишидан хавотирда эканини билдирган. Хитойда ёввойи ҳайвонларни сотиш ва олиб келишга вақтинчалик тақиқ қўйилган.

ХХР раиси Си Цзиньпин коронавируснинг тарқалиши тезлашиши ҳақида огоҳлантирган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб фавқуллодда ҳолат эълон қилишга ҳали эрта эканини билдирган.

Бозорлардаги реакция

Вирус ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Хитойда ўз савдо тармоқларига эга Европа компанияларининг, шунингдек, авиакомпанияларнинг акциялари нархи тушиб кетди. Хусусан, Air France, Lufthansa, LVMH ва Hermes’нинг котировкалари тушиб кетган.

Экпертлар нефть нархи тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

2019-nCoV коронавируси ўзи нима?

Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда коронавируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штаммларининг суратлари АҚШ юқумли касалликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган.

Бу каби вируслар ҳайвондан одамга, шунингдек, одамдан одамга юқиши мумкин. Лекин фақат еттита коронавирус (Хитойдагиси ҳам) одамларда касаллик келиб чиқишини қўзғатади.

Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, қийналиб нафас олиш. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Коронавируслар туфайли келиб чиққан бошқа касалликлар

2003 йилда Осиёда атипик пневмония келиб чиққан. Мутахассислар касалликнинг оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) эканини тасдиқлаган. Вирус ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўллари билан юқади. Эпидемия вақтида касаллик 8 минг нафар одамни (30 та мамлакатда) ўз домига тортган ва унга чалиниш оқибатида 900 нафар одам вафот этган.

2012 йилда Саудия Арабистонида Яқин Шарқ респиратор синдроми номини олган инфекцияга чалинишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Етти йил ичида 2,5 минг нафар одам касалликка чалинган ва 800 дан ортиқ одам вафот этган. Касалларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Вирус асосан туядан одамга юқади.

Россияда нима бўляпти?

Россия чегарадаги назоратни кучайтирган, аэропортларда Хитойдан келган йўловчилар ҳолати текширилмоқда. Амур вилоятида юқори даражадаги сафарбарлик эълон қилинган.

Россия туроператорлари Хитойга йўлланма олганларнинг бекор қилиш бўйича мурожаатларини қабул қила бошлаган. Мамлакатдаги дорихоналарда вирусга қарши дорилар ва ҳимоя ниқоблари сотуви авжига чиққан.

Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:

  • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
  • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
  • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
  • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.


Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтгани хакида хабар берган эдик. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассислари журналистлардан аҳолининг хабардорлиги ва огоҳлигини ошириш бўйича ҳамкорликка чақиришди.

ХЎШ, охири ўлим билан тугайдиган ва ҳали вакцинаси ишлаб чиқилмаган коронавирус ҳақида нималарни билишимиз керак?

Коронавирус инфекцияси юқиши натижасида одатдаги респиратор касалликлардагидай иситма, йўтал, нафас олиш қийинлишиши, нафас қисиши каби аломатлар пайдо бўлади.

Ҳозирги вақтда коронавирус касаллиги бўйича илк ҳолат 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойда қайд этилган ва у келиб чиқиши номаълум зотилжам (пневмония) деб аталганди. Шу кунгача деярли бир ой ичида бу хасталикдан 17 та бемор вафот этгани айтилмоқда.

Янги вируснинг генетик кодини таҳлил қилиб кўрган олимлар ушбу касаллик вируси 2000 йилларда бир қатор мамлакатларда авж олган ва 774 инсон ҳаётини олиб кетган Sars вирусига ўхшайди деган хулосага келишди.

Коронавирус – ўзи нима?

Бу маълум вирус тури бўлиб, инфицирланган ҳужайралар цитоплазмасида кўпаяди. вирус дастлаб ҳайвонлардан юқиши айтилганди. Ҳозирда унинг одамдан одамга ҳам юқиши аниқланди. Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи, маиший контакт йўли билан юқади, дейилмоқда.

Хитойнинг Ухань вилоятида вақт этган беморда буйрак фаолияти бузилиши ва бошқа ички аъзолар зарарланиши кузатилган.

Жаҳонда 622 ҳолат қайд этилган бўлса, шуларнинг 617 таси Хитойда, 2 таси Тайвандда, АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяда топилган.

Аломатлари дарров сезилмайди

АҚШда қайд этилган ҳолатда 30 ёшли фуқаро Хитойдаги Ухань вилоятига бориб келган ва бир неча кун ўзида аломатларни ҳис қилмаган. Учта йирик аэропортда уни текшириб кўришганда касаллик аломатлари ҳали бўлмаган. Аммо фуқаро Уханда касаллик тарқалганини интернетдан билгач, шифокорларга уни текшириб қўйишларини сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда америкаликнинг аҳволи яхши.

Касалликнинг яна бир номи – вирусли пневмония

  • Турғун юқори ҳарорат;
  • Умумий ҳолат ёмонлашиши;
  • Иштаҳа йўқолиши;
  • Тез-тез нафас олиш, нафас қисилиши;
  • Ҳолсизлик, арчоқ, фаолликнинг пасайиши;
  • Турли хусусиятли йўтал.

Коронавирус юқмаслиги учун нима қилиш керак?

Аввало огоҳ бўлиш керак, касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжам ривожланишига олиб келади.

Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи бўлиб касаллик Хитойдаги Ухань денгиз маҳсулотлари ва ҳайвонларининг улгуржи бозорида аниқланди, ҳозирги кунда эса касаллик нафақат Хитойнинг бошқа шаҳарларида, балки бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда.

👉 Коронавируслар — 38 турни ўз ичига олган вируслар оиласидир. Улардан фақат олтитасигина одамга юқиши мумкин эди, янги касаллик вируси эса еттинчисига айланди.

👉 Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вирус ҳайвонлардан тарқалган, эндиликда эса одамдан одамга ҳам юқмоқда. ⠀

Вирус юқтириш хавфини камайтирамиз

✔️ қўлларни совунлаб ювиш ёки спирт билан артиш;

✔️ йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни ёпиш;

✔️ тумов ёки грипп аломатлари бор инсонлар билан ҳимоясиз яқин алоқада бўлмаслик;

✔️ иситма, йўтал ва нафас олиш қийинлашиши пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш;

✔️ жониворлар сотиладиган бозорларга борилган тақдирда, ҳимояланмасдан туриб ҳайвонларни ушлаш ёки ҳайвонлар тегиши мумкин бўлган жойларга тегишдан сақланиш;

✔️ овқатни, айниқса гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш.

Ўз саломатлигингизни ўзингиз асранг!

(Шу мавзудаги батафсил мақола ва мутахассис тавсиялари "Даракчи" газетасининг 5-сонида эълон қилинмоқда).

Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади.


Эзгу фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам


Пандемияга бағишланган халқаро онлайн анжуман


Юксак эътибор ва ғамхўрлик

Бош давлат санитария врачининг қарорига мувофиқ коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича махсус тартиб ишлаб чиқилди.


1.а. тоифа – Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон ва Япония давлатларидан келган фуқаролар тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшган ҳолда кириб келганда Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси қарорига мувофиқ белгиланган муассасаларда 14 кунлик карантинга жойлаштириб тиббий назорат, ташхисот ва даволаш ишларини ташкил этилади. Улар инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган махсус муассасаларга жойлаштирилади.

Бунда фуқароларга карантин мобайнидаги қатъий интизом талаблари эслатилади.

1.б. тоифа – Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япония, Франция, АҚШ, Германия, Сингапур, Испания, ХХР Гонконг, ХХР Макао, ХХР Тайван давлатларидан фуқаролар тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшмаган ҳолда кириб келганда яшаш жойларида 14 кунлик карантинга олиниб тиббий кузатув жорий этилади.

Фуқаролар 14 сутка давомида яшаш жойида (уй, меҳмонхона, ётоқхона, ва бошқалар) доимий равишда изоляцияда бўлиши лозим, оила аъзоларидан ташқари кишилар билан мулоқотда бўлмасликлари, аҳолининг оммавий тўпланадиган жойларига боришига рухсат этилмайди.

Шундан сўнг ҳам уларнинг аҳволи 10 кун мобайнида тиббиёт ходими томонидан телефон орқали суриштириб турилади.

а ва б тоифадаги гуруҳлар учун истиснолар: расмий ва ҳукумат делегациялари аъзолари, шунингдек, хизмат ва дипломатик паспорт эгалари, авиакомпаниялар учувчилари ва экипаж аъзолари, локомотив бригадалар, темир йўл транспортининг транспорт фаолияти билан боғлиқ шахслар ва халқаро автоуловларда юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар.

Шунингдек 1 б тоифа ва 2 тоифадаги гуруҳлар учун қуйидаги тартиб жорий қилинади: клиник кўрсатмаларга асосан ўткир респиратор инфекция аломатлари аниқланган шахслар шифохона шароитида ташхиси ва даволаш мақсадида ётқизилади.

2 тоифа – Таиланд, Озарбайжон, Буюк Британия, Малайзия, БАА давлатларидан келган фукаролар яшаш жойларидаги даволаш-профилактик муассасалари шифокорлари томонидан 14 кун мобайнида тиббий кузатувга олинади. Бу тоифага экипаж аъзолари, локомотив бригадалар, темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ шахслар ва халқаро автоуловларда юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар ҳам кирадилар.

Уларга ҳам маълум чекловлар тавсия этилади, шунингдек, мамлакат чегарасини кесиб ўтгандан сўнг, 14 кун мобайнида яшаш жойидаги тиббий муассасалари томонидан тиббий назоратга олинади ва кейинги 10 кун давомида телефон орқали хабар олинади.

3 тоифа – Бахрайн, Кувайт, Арманистон, Белорусия, Уммон, Покистон, Грузия, Чехия, Ироқ, Ливан, Канада, Литва, Эстония, Руминия, Греция, Голландия, Норвегия, Австрия, Дания, Швеция давлатларидан келган фуқаролар яшаш тиббий муассасалари томонидан 14 кун мобайнида телефон орқали кузатувга олинади.

Бу тоифадаги давлатлардан келган шахслар охирги ташрифидан 14 кундан кам вақт ўтган бўлса, телефон орқали хабар олинади. Шахслар ҳудудий тиббиёт муассасаларга ўзи ҳақида хабардор қилган ҳолда, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эга. Улар учун ҳам маълум чекловлар белгиланган.

Тиббий ходим томонидан ҳар куни (24 кун давомида) телефон орқали саломатлик ҳолати сўралади.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.