Сурункали гепатит в д жигар циррозе

Название Жигар циррози. (маъруза матни) Аннотация
Дата 25.06.2013
Размер 92.95 Kb.
Тип Документы
скачать

Аннотация Ушбу маъруза тиббиет институтларининг IY курс талабалари учун езилган булиб, унда узбек, рус, инглиз тилидаги замонавий адабиет манбаларидан кенг фойдаланилган.

Маъруза терапия фанининг хозирги талаблари ва ютукларини хисобга олган холда хронологик тартибда, изчиллик билан, ягона методик принцип буйича езилган.

Ушбу маърузада мавзуга тааллукли барча зарур маълумотлар келтирилган: чунончи: мавзунинг долзарблиги, касаллик таърифи, кискача статистик маълумотлар касаллик таснифи, этиологияси, патогенези, патологик анатомияси, клиникаси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси, кечиш вариантлари, асоратлари, даволаш усуллари, профилактикаси ва бошкалар.

Сурункали жигар хасталиги бўлиб сурункали гепатит касаллигининг огир асорати хисобланади. Бунда морфологик жихатидан жигарнинг бужмайиб колиши ва фаолиятининг кескин бузилиши, жигар хужайралари – гепатацитларнинг халок бўлиши кузатилади. Жигар циррози ўлимга олиб келувчи овкат хазм килиш аъзолари хасталиклари орасида биринчи уринни эгаллайди.

Купинча жигар циррози сурункали вирусли гепатитлар (В, С, Д), алкогол ва дорилар таъсирида келиб чикадиган ва аутоиммун гепатитлар натижасидир. Камрок холларда гемахроматоз, Уилсон – Коновалов касаллиги, а1-антитрипсин етишмовчилиги, бирламчи билиар цирроз, бирламчи холангит, веноз димланиш (Бадд-Киари касаллиги) натижасида келиб чикади.

Купинча жигар циррозининг келиб чикишида 2 та этиологик омил иштирок этади. 20% холларда касаллик сабаби аникланмасдан қолади.

Жигар циррозидаги кайтмас жараёнларнинг ривожланиши жигар паренхимасининг диффуз зарарланиши билан талқин қилинади. Турли этиологик омиллар таъсирида гепатоцитлар зарарланади. Гепатоцитлар некрози ва яллигланиш реакцияси фибропластик жараённи фаоллаштиради – бириктирувчи тукима билан копланади. Гепатоцитлар парчаланиш жараёнида хосил булган махсулотлар регенератор жараёнларни стимуллайди ва тугунчалар хосил булишига олиб келади. Портал гипертензиянинг ривожланишида портал венанинг тугунчалар ва фиброз тукима билан эзилиши ахамиятлидир.

Охирги кабул килинган таснифга биноан (Лос-Анджелес, 1994 й.) жигар циррозлари этиологик омилга кура, активлик даражаларига кура, биохимик тест натижалари (АЛТ активлиги) ва жигардаги миорфологик узгаришларга биноан ажратилади.

Фиброз. Классик манзараси: Кенг фиброз тукималар, бириктирувчи тукима кон томирлар, ут йуллари, гепатоцитлар атрофини коплаб олган. Сурункали яллигланиш учоклари аникланади. Бу учоклар лифоцит ва макрофаглардан ташкил топган. Морфологик манзара учта асосий жараён: жигар хужайралари дистрофияси ва некрози, уларнинг тугунли регенерацияси, бириктирувчи тукима ривожланиши билан ажралиб туради.

Жигар циррозининг турли шаклларида жигар сохасида огрик кузатилади. Баъзан тумток ва симилловчи огриклар таркалади. Огриклар ёгли овкат истеъмол килингандан сунг, физик зурикишлардан сунг кучаяди. Жигарнинг катталашуви, капсуласининг чузилиши, капсулага якин жойлашган тугунлар огрикнинг сабабчиларидир. Жигар циррозида куйидаги диспептик узгаришлар кузатилади: иштаханинг пасайиши, анорексия, овкатдан сунг эпигастрал сохада огирлик хиссиёти, кунгил айнаши, метеоризм, ич бузилишлари, камрок холларда ут йуллари дискинезияси хисобига кунгил айниши ва кусиш.

Озиб кетиш асосан портал гипертензияси бор беморларга хосдир.

Беморнинг ташки куриниши: юз тузилиши озгин, тери ранги субиктерик, тили малина рангида, лаблари ялтирок, юзида эритема, кул, оёклари озгин, корин катта (асцит хисобига), жигар ва талок катталашган, корин деворида кенгайган веналар куринади, оёкларда шиш. Беморнинг ориклаб кетиши овкат хазм булиши ва сурилиши жараёнининг бузилиши, зарарланган жигарда оксил синтезининг бузилиши билан талқин қилинади.

Жигар циррозидаги сариклик гепатоцеллюляр етишмовчилик белгиси бўлиб, гепатоцитлар дистрофияси ва некрози натижасида юзага келади. Аввалига беморда куз склералари, юмшок таълай, тил, кул кафтлари, кейинчалик бутун тана саргаяди. Ахлат ранги рангсизланади, терида кичишишлар пайдо булади. Бемор танасида куплаб кичишиш излари топилади, бу жойларда инфекция тушиши хисобига йирингли учоклар пайдо булиши мумкин.

Касаллик узок кечганда теридаги тупланиб колган билирубин биливердинга айланиши хисобига тери ранги яшил тусга кириши мумкин. Жигар хужайраларидаги деструкция жараёнлари улардаги регенерация жараёнларидан устун булганда, саргайиш интенсивлиги ошиб боради, ва бу уз урнида ёмон окибатларга олиб боради.

Касалликнинг терминал боскичида атрофия хисобига жигар кулга илинмайди. Жигар ва талокнинг катталашуви (гепатоминал синдром) куп беморларда кузатилади. Бу касалликнинг мухим белгиларидан бири булиб хисобланади. Бу белги жигар циррозини ташхислашда ва сурункали гепатитлар билан киёслашда катта роль уйнайди. Талок катталашиши кичик размерлардан тортиб, хаттоки кориннинг бутун чап кисмини эгаллаши мумкин. Катталашган талокнинг фаолияти хам кучаяди, яъни анемия, тромбоцитопения, лейкопения кузатилади.

Портал гипертензия – жигар циррозининг деярли хамма турларида кузатилади, лекин портал жигар циррозида купрок намоён булади. Портал гипертензия ривожланишида жигардаги кон айланишининг бузилиши мухим ахамиятга эга. Жигар циррозидаги тугунлар ва ва бириктирувчи тукимадан иборат тусиклар веноз кон айланишини бузади. Бунинг натижасида жигардан чикаётган кон окими кийинлашади, портал босим кескин равишда ошади – 400-600 мм. сув уст. тенг булади (нормада 120-150 мм.с.уст). Узок вакт давомида портал гипертензия портокавал анастомозлар хисобига компенсацияда булади.

Эрта асцит факат портал жигар циррози учун хос; жигар циррозининг колган турларида асцит кечки даврларида ривожланади. Асцит ривожланишида портал гипертензиядан ташкари гипоальбуминемия ва иккиламчи гиперальдостеронизмнинг хам роли катта.

Геморрагик синдром жигар циррози билан огриган беморларнинг деярли ярмида учрайди. Варикоз кенгайган веналардан массив равишда кон кетишининг сабаби улардаги кон босимининг ошиши, деворларнинг муртлашуви ёки жарохатланиши, ва кон ивиш жараёнларининг бузилишидир (жигарда гемостаз, яъни кон ивиш факторлари ишлаб чикарилади).

Лаборатор текширув натижалари, касалликнинг фаоллик даражаларига боглик.


  1. Фаол жигар тахлили:

  1. Умумий кон тахлили: анемия, лекопения, тромбоцитопения

  2. Биохимик курсаткичлар: 80-90% беморларда аминотрансферазалар микдори 2-5 баробар ошади, ишкорий фосфатаза, билирубин 2-5 баробар ортади (богланган фракцияси купрок ошади). Бу асосан портал гипертензия учун хос. Альбуминлар микдори камаяди. Билиар циррозда умумий оксид микдори узгармаслиги мумкин, лекин альфа ва бета глобулинлар микдори ошади. Конда липидлар микдори хам ошади. Айтилган диспротеинемия, айникса гипоальбунемия коннинг коллоид хусусиятларини бузади. Бу холат чукма синамаларининг (сулем, йодли, Таката-Ара, тимол) мусбатлиги билан ифодаланади. Аммо мусбат булиши жигар циррози учун специфик эмас. ПТИ ва фибриноген камаяди. Вирус окибатида келиб чиккан циррозларда В ва С вирусли гепатитларнинг маркерлари аникланиши мумкин.

  1. Фаоллиги минимал жигар циррозлари.

Ремиссия даврида лаборатор курсаткичларда узгаришлар кам. Биокимёвий курсаткичларнинг бироз узгариши 30-50% беморларда кузатилади. Умумий билирубин микдори 1.5-2.0 баробар ортади. Аминотрансферазалар активлиги 1.5-4.0 баробар ошади. ТПИ камаяди.

Инструментал усуллар


  1. Жигар УЗИ си ғ- жигар ва талок размерлари узгаради, жигар паренхимаси зичлашади, портал гипертензия белгилари аникланади.

  2. КТ - энг информатив усул. Асцит ва метеоризмли беморларда жигар тукимасининг гомогенлиги ва зиялиги хакида маълумот олиш мумкин. Оз микдордаги асцит суюклигини аниклайди.

  3. Радионуклид сканирлаш. Текширув коллоид препаратлар Au 197 ёки Тс 99 билан утказилади. Жигар циррозида изотопларнинг жигар хужайралари томонидан сингдирилиши камаяди. Бу метод кам информатив хисобланади.

  4. Ангиографик текширувлар (целиакография ва спленопортография). Бу метод портал гипертензияни аниклашга ёрдам беради. Портал гипертензияни аниклаш учун эндоскопик ва рентген усулларидан хам фойдаланиш мумкин.

  5. Жигарнинг пункцион биопсияси ёрдамида жигардаги цирроз жараённинг боскичларини аниклаш мумкин.

  6. Рентгенологик усул билан кизилунгач веналарининг варикоз кенгаганлигини аниклаш мумкин. Буни ЭКФДС ёрдамида хам аниклаш мумкин.

^ Киёсий ташхис

Жигар циррози одатда авж олиб боради. Касаллик кечиши турлича а) актив авж олиб бориши, б) тулкинсимон кечиши (кучайиш ва ремиссия даврлари тафовут килинади), в) ноактив (узок вакт мехнат кобилияти сакланиб колади) кечиши мумкин.

Жигар циррозининг декомпенсацияси ривожланганда беморнинг мехнат кобилияти йуколади, умумий холсизлик, уйкусизлик, диспепсик узгаришлар, ориклаб кетиш, субфебрилитет, огиздан жигар хиди келиши кузатилади. Тери пигментацияси ва сариглик кучаяди. Спонтан равишда терида кон талашлоар пайдо булади, бурун конайди. АКБ пасаяди. Асцит кучайиб боради. Метиоризм кузатилади. Жига рва талок катталашади. Кон зардобидаги билирубин, аминотрансферазалар, альфа- ва бета-глобулинлар микдори ошади. Альбумин, холестерин, ПТИ микдори камаяди.

Жигар циррозининг активлиги минимал булганда физик ва психик хурикишлар чегараланади. Алкогол ичиш, гепатотоксик препаратларнинг таъсири манн килинади. Касби билан боглик булган зарарли омиллар йукотилади.

Актив жигар циррозиларидаги даво унинг этиологиясига бионоан утказилади.


  1. Витрус этиологияли компенсациялашган жигар циррозларида интенферон буюрилади. В ва С гурухига мансуб жигар циррозларида а-интерферон буюриш мумкин эмас.

  2. Аутоиммун гепатитлар натижасида келиб чиккан циррозларда ёки гиперспленизм кузатилганда глюкокортикоидлар буюрилади. Преднизолон 30-40 мг/сут буюрилади. Ушлуб турувчи дозаси 7,5-1,5 мг (йиллар давомида). Гормонлар эффекти етарли булмаса цитостатиклар кушиб берилади.

  3. Гепатопротекторлар буюриш максадга мувофикдир – эссенциале, карсил.

Алкоголи циррозларда урсадезоксихолин кислотаси 500-1000 мг/сут буюрилади.

Жигар циррозининг хамма турларида поливитаминлар 1-2 ой давомида буюрилади. Колхицин (фиброз жараёнларини ингибирлайди) препаратининг эффекти аникланган. Препарат 1-1,2 мг/сут 2-3 йил давомида берилади. Плазмафорез сеанслари яхши эффект беради. Дори-дармонлар ёрдам бермаса, жигар транплантацияси утказилади.

Асоратлар


  1. Асцит

  2. Жигар энцефалопатияси.

  3. Меъда ва кизилунгач веналаридан кон кетиши.

  4. Карцинома ривожланиши.

Окибати

Куп факторларга боглик (этиологиясига, асоратлар булишига). Асоратларнинг ривожланиши ёмон окибатларга олиб келади.

Surunkali gepatit- jigarni yallig‘lanishi bilan belgilanib, uning ishini buzilishi bilan, to‘qima va hujayralarni baravariga shikastlanishi bilan, distrofik zararlanishi bilan, pariyetal yo‘lining gistio-limfotsitlar hujayralar bilan qoplanishi hamda bu yerda oz miqdorda qo‘shimcha hujayralar paydo bo‘lishi bilan belgilanadi.


Foto: Nebolet.com

Surunkali gepatit rivojlanishida asosiy sabab oldinroq sariq kasali (Botkin kasali) bilan og‘rigan bo‘lishdir, ayniqsa bu yuqumli kasallikning og‘ir formasi bo‘lsa. Bundan tashqari spirtli ichimliklarni uzoq vaqt, ko‘p miqdorda iste’mol qilish, har xil zararli moddalar ta’siri natijasida ham ushbu kasallik kelib chiqadi. Oshqozon, ichak, o‘t pufagi va oshqozon osti bezining surunkali kasalliklari ham sabab bo‘lishi mumkin.

Kasallikning rivojlanishida organizm himoya kuchini kamayishi, viruslarning qon orqali jigarga kelib, uning ishining buzilishi davom etishi, o‘tning yig‘ilib qolishi asosiy ahamiyatga egadir. Yuqoridagi sabablarga ko‘ra jigarda qon yig‘ilib, jigar hujayralarining buzilishiga olib keladi. Bulardan tashqari gumoral, immun va autoimmun hodisalarning ahamiyati ham kattadir.

Surunkali gepatitning uch turi mavjuddir: 1) persistik, 2) aktiv, 3) xolestatik.

Kasallikning persistik turi ancha yengil hisoblanib, bemorlar o‘ng qovurg‘a ostida kuchsiz og‘riq bo‘lishidan, darmonsizlanishdan, ish qobiliyati pasayishidan shikoyat qilishadi. Tekshirilganda jigarning hamma chegaralari pastga 3-4 sm.gacha siljigani aniqlanib, paypaslanganda ozgina og‘riq bo‘ladi va qattiqlashadi. Laboratoriyada qonni tekshirilganda oqsilning umumiy miqdori ko‘payib, albuminning kamayganligi va gamma-globulinning ko‘payganligi aniqlanadi. Boshqa analizlar deyarli o‘zgarmaydi.

Surunkali aktiv gepatit xastalikning og‘ir turi bo‘lib, bemorlar qorinning o‘ng tomoni og‘rishidan, harorati ko‘tarilishidan, ko‘ngil aynib, safro qusishdan, og‘iz qurishdan, quvvatsizlikdan, ishtaha yo‘qolishidan shikoyat qiladilar. Qorinni paypaslaganda jigarni og‘rig‘i kuchayib, pastga 5-6 sm.ga siljigani, kattiqlanishi, pastki qism dumaloqlashganligi aniqlanadi. Ko‘z bir oz sarg‘ayib, qorinda vena qon tomirlarini kengayishi, badanning ayrim joylaridan “yulduzchalar” paydo bo‘lishi ahamiyatga egadir. Qonda bilirubin, fermentlar miqdori ko‘payib, oqsil kamaygani bilinadi.

Radiologik usullar bilan tekshirilganda, jigarni ishlash qobiliyati pasayib, tomonga kengayganligi aniqlanadi. Surunkali aktiv gepatit keyinchalik sirrozga aylanadi, vaholanki, persistik turini o‘z vaqtida, to‘g‘ri davolansa butunlay tuzalishi mumkin. Surunkali xolestatik gepatit o‘t pufagi yallig‘lanishi, jigar o‘t yo‘llarida va o‘t pufagida tosh bo‘lishi natijasida kelib chiqadi. Unda og‘riq bilan birga badan sarg‘ayishi, qichishi va haroratni ko‘tarilishi bo‘ladi. Jigar 4-5 sm.gacha pastga tushadi, qattiqlashadi. Qonda bilirubin ko‘payib, siydikda urobilin paydo bo‘ladi. Bu kasallik keyinchalik biliar sirrozga aylanadi.

Surunkali gepatitni avvalo uchala turini bir-biridan ajrata bilish zarur. Undan keyin ularni jigar sirrozidan, surunkali xoletsistitdan va jigar rakidan farqlash zarur.

Kasallikni davolashda 1chi navbatda parhezga ahamiyat berish zarur. Bundan yog‘li, qovurilgan, achchiq, sho‘r, nordon narsalar ta’qiqlanadi. Bemorlar sut, qatiq, yog‘siz qaymoq, shirin ho‘l mevalar, suvda pishirilgan go‘sht, mastava, qaynatma sho‘rva, shovla kabilarni iste’mol qilishlari lozim. Kasallik bilan og‘rigan bemorlar ko‘proq o‘rnida yotib, kamroq harakat qilishi lozim. Dorilardan avvalo og‘riqni qoldiradigan (no-shpa, papaverin kabilar), jigar ishini yaxshilaydigan (essensial, karsil, vitagepat, glyukoza), har xil vitaminlar beriladi. Bemorlar ahvoli yengillashgach, fizioterapevtik usullar qo‘llaniladi. Kasalxonadan chiqgach ularga yengil ishlar bilan shug‘ullanish maslahat qilinadi.

Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring!


Жигар циррози аломатлари қандай намоён бўлади? Касалликнинг давоси борми?

Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади.

Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор.

Шу сабабли касалликка эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Жигар циррози аломатлари хасталикнинг турли босқичларида турли туман кўринишда намоён бўлади. Уларни ўз вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат этиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлари

Ҳар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Ундан ташқари яна 20% беморларга анча кеч фақат ўлимидан сўнггина ташхис қўйилади. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради.

Жигар циррози аломатлари ичида қуйидагилари хасталик ҳақида олдиндан огоҳлантиради.

  • Баъзи-баъзида ўнг қовурғалар остида пайдо бўладиган оғриқ. Оғриқ кўпинча жисмоний зўриқишдан ёки қовурилган, ёғли таомлар ва алкагол истеъмолидан кейин кучаяди.
  • Оғизда аччиқ таъм ва қуруқлик ҳисси пайдо бўлиши, айниқса тонг вақтида.
  • Одамни сурункали ич кетиши ва кучли қорин дам бўлиши (метеоризм) безовта қилади
  • Бемор бирмунча вазн йўқотади, тажанг ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.
  • Касалликнинг баъзи формалари, масалан постнекротик цирроз дасталабки босқични ўзидаёқ яққол аломат тери сариқлигини чақиради.

Айрим ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади.


Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилари

Хасталик белгилари касаллик ривожланган сари кўпайиб яққоллашиб боради.

  • Ўнг томонда қовурғалар остида жигар оғриғи унинг капсуласи кенгайиб катталашгани, туфайли кучайиб боради. Оғриқ колик характерга эга, ўнг ёнбош худди оғирроқ бўлиб қолгандек ҳис пайдо бўлади.
  • Беморда кўпинча кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Қусганда қусиққа қон аралашиб чиқиши, меъда ва қизил ўнгачдан қон кетаётгани кўрсатади.
  • Қонда ортиқча миқдорда ўт кислоталари тўпланиб қолиш сабабли тери қичишади.


Ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади

  • Тана вазнини йўқотиш, кучли ҳолсизликка олиб келади.
  • Мушаклар тонусини пасайиши, уларнинг атрофияси (озиқланиши бузилиши сабабли, ўз функцияларини бажара олмай қолиши)
  • Тери сарғиш рангга киради, кўчиб туша бошлайди. Яққол сариқлик жигар циррози охирги босқичи белгиларида ҳисобланади. Биринчи кўз сариқ тусга киради, сўнгра шиллиқ қаватлар охирида эса бутун тери. Сариқлик аъзо биллурибен пигментини ўзлаштира олмаслиги билан боғлиқ.

Тери ва бармоқларда касаллик белгилари намоён бўла бошлайди

  • Ксанталезмаларнинг ҳосил бўлиши. Улар ёғдан ташкил топган доғлар, одатда юқори қовоқлар соҳасида жойлашади.
  • Бармоқлар охири қалинлашади, барабан таёқчалари шаклини олади, тирноқлари яқинидаги тери қизаради
  • Бўғимлар шишиб қолиб, оғрий бошлайди


Юқоридагилар жигар циррози касаллиги белгилари ичида энг таниқлиларидан


Қуйидаги белгилар туфайли инсон ташқи кўриниши ва ўзини тутиши беморга хос чуқур ўзгаришларга учрайди.

  • Тил шишиб , ёрқин рангга киради;
  • Эркакларда сут безлари ўса бошлайди ва жинсий органлар функциялари суссайиб атрофияга учрайди. Иккиламчи жинсий белгилар (масалан эркаклар учун характер, соқол ва туклар, қомат, овоз ва ҳк.) камаяди.
  • Астит – қорин бўшлиғида суюқлик тўпланишидир. Жигар циррозининг кеч асоратларидан бири.
  • Юз носоғлом қизил тусда. Яноқлар бўртиб чиқиб, сўлак безлари катталашган кетган.
  • Марказий нерв тизими томонидан яққол бузилишлар: Уйқусизлик, хотира сусайиши, титроқ ва атрофдагиларга бефарқлик (апатия) ривожланади.


Жигар циррози сабаблари

Хасталикни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар қуйидагилар.

  • Вирусли гепатит , турли тахминларга кўра, 10-24% ҳолларда жигар патологияси шаклланишига олиб келади. Гепатитнинг Б , C , Д каби турлари ва янги аниқланган гепатит Г ҳам бу касалликни чақиради; Айниқса гепатит C узоқ муддат белгиларсиз кечиши, шу сабабли кеч аниқланиши туфайли хавфлидир. 97 % ҳолатларда бу касаллик узоқ муддат кечиб циррозга олиб келади.
  • 10 йил ва ундан кўпроқ муддат давомида катта миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. Ичкиликнинг бирон бир турига боғлиқлик йўқ, асосий омил – бу таркибида этил спиртининг мавжудлиги ва унинг организмга мунтазам равишда тушиб туриши.

  • Иммун тизимининг бузилиши. Кўпчилик аутоиммун касалликлар циррознинг ривожланишига олиб келади;
  • Ўт йўлларнинг турли касалликлари, шу жумладан буйракдан ташқаридаги обструкция, ўт-тош касаллиги ва бошланғич склерозли холангит. Бунда кўпинча ўт йўлларини ўтказувчанлиги бузилади, ўт суюқлиги туриб қолиб, димланади ва аъзога заҳарли таъсир кўрсатади. Ўт йўллари ўтказувчанлиги бузилганда 3 ойдан 18 ойгача бўлган муддатларда хасталик ривожланади.
  • Портал гипертензия
  • Жигарда қон айланиши бузилиши ва веноз қон туриб қолиши (димланиши) ёхуд Бадди-Киарри синдроми ҳам сабаб бўлади.

Агар касаллик сабаблари аниқланмаган бўлса криптоген (номаълум сабабли) цирроз деб аталди. Бу 12% – 40% ҳолатларда кузатилади. Касаллик ривожланиши эҳтимоли юқоридаги факторлар бирга келганда яна ҳам ортади. Масалан гепатитга чалинган киши, уни устига алкоголни ҳам ҳаддан ортиқ истеъмол қилса хавф бир неча баробар ортади.

Жигар циррози босқичлари

Касаллик бир неча босқичларда боради, ҳар бир босқич ўзига хос клиник белгиларга эга бўлади. Хасталик қанчалик ривожланганлигига қараб, нафақат беморнинг аҳволи, балки даволаниш йўллари ҳам фарқ қилади.

Ривожланишнинг ушбу босқичида жигар циррози аломатлари ўзини ҳеч қандай йўл билан намоён қилмайди. Агар касаллик бу вақтда аниқланадиган бўлса, унда пайдо бўган аъзо етишмовчилигини дори воситалари ёрдамида компенсация қилса бўлади. Шунинг учун ҳам шифокорлар бу босқични компенсация босқичи деб аташади.

Беморда ўзида ҳеч қандай касаллик белгиларни сезмаса ҳам, аъзода аллақачон ўзгаришлар бошланган. Бу фазада жигар ҳужайралари – гепатоцитлар некрозга (ўлимга) учраб емирилиб, уларнинг ўрнига фиброз чандиқ тўқимаси ҳосил бўлиб боради. Агар ўз вақтида даволаниш бошланмаса тез орада аъзо ўз функцияларини тўлиқ бажара олмай қолади.

Бу вақтда лабаратория анализлар биллурибин даражаси ортгани, протромбик индекс эса 60 гача пасаяди. Лекин одам ўзини умуман соғлом хис қилади, фақат баъзида ўнг қовурғалар ости оғриб туради. Шу сабабли шифокор кўригидан доимо ўтиб туриш лозим.

Кейинги босқич субкомпенсация деб аталади. Номдан келиб чиққан ҳолда тушунrcsиш мумкинки, хасталик белгилари яққолроқ кўзга ташланади. Бу эса ўлик гепатоцитлар (жигар ҳужайралари) сонининг ортишига боғлиқ.

Ушбу босқичда ҳар бир киши ўз организмида нималар содир бўлаётган ўзгаришларни сезиши мумкин. Бемор заифлик, апатия (бефарқлик), самарадорликнинг камайиши, кўнгил айниш, вазн йўқотиш ва касалликнинг бошқа эрта белгилари туфайли қийналади. Эркаклар бу босқичда ўзида гинекомастиянинг биринчи белгилари мавжуд.

Лаборатория кўрсаткичларига келсак, албуминнинг даражаси камайиб боради ва протромбик индекс 40 га етади. Аммо, агар даволаш ўз вақтида бошланган бўлса, бу босқични компенсация босқичига ўтказишга умид қилса бўлади.

3-босқичда нормал ишлаётган гепатоситлар сони ўта камаяди. Бу эса жигар етишмовчилигининг ривожланишига ва касаллик белгилари ортишига олиб келади. Тери сариқ тусда, қоринда оғриқлар одамни кўпроқ қийнайди. Тез-тез бу босқичда астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) ривожланади.

Лабатория анализида албуминлар даражаси ва протромбик индекс жуда ҳам пасайиб кетади.

Ушбу босқичда даволаниш кам самара беради, лекин оз бўлсада дори-воситалари хасталикни енгиши эҳтимоли йўқ эмас. Бемор шифокор назорати остида станционарда бўлиши керак.

Ушбу босқичда цирроз асоратлари катта хавф туғдиради. Энг ёмон асоратларга – жигар комаси, саратони , ички қон кетиш, перитонит ва пневмония киради.

Касалликнинг якуний босқичида аъзо шунчалик қаттиқ шикастланганки у энди ўз вазифасини бажара олмайди. Жудаям кучли оғриқ кузатилади, беморга кучли оғриқ қолдирувчи воситалар тайинланади.

Ушбу босқичда касалликнинг ривожланишини тўхтатишнинг имконияти йўқ. Прогноз, одатда, салбий. Янги жигар кўчириб ўтказилмаса одам касалликнинг оғир асоратларидан нобуд бўлади.

Жигар циррози билан қанча яшаш мумкин?

Вақтида бошланган етарли даражадаги даволаш билан патологик жараённинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Йўлдош касалликларнинг мавжудлиги, асоратлар, беморнинг турмуш тарзи, циррознинг касаллигининг босқичи ҳам муҳим яшаб қолиш кўрсаткичида муҳим роль ўйнайди.

Агар гепатоцитларнинг (жигар ҳужайраларининг) катта қисми ўз фаолиятини сақлаб қолган бўлса. Ундан ташқари бемор турмуш тарзини қайта кўриб чиқиб зарарли одатларидан воз кечса ва шифокор томонидан белгилаб қўйилган терапевтик схемага риоя қилса, беморнинг умр кўриш кўрсаткичи 7 йил ва ундан кўп. Бундай қулай прогноз фақат касалликнинг компенсацияланган формасига нисбатан амал қилади.

Субкомпенсация формасида ўртача умр кўриш муддати тахминан 5 йилни ташкил этади. Бунинг сабаби, гепатоцитлар аста-секин камайиб бориши ва охири уларнинг миқдори аъзонинг нормал ишлаши учун етарли бўлмай қолади.

Декомпенсация босқичидаги беморларнинг 40% дан кўпроғи уч йил яшайди.

Чайлд-Пю бўйича жигар циррози касаллиги классификацияси

Хасталикнинг ўғирлик даражасини шифокорлар Чилд анд Пю томонидан тавсия этилган тасниф бўйича баҳолаш имконияти мавжуд. Ушбу методда ҳар бир жигар циррози касаллиги белгиларига маълум миқдорда баллар берилади. Мутахассислар тўпланган балларга қараб касалликни учта синфга бўладилар А, Б ва C. Ҳар бир синф учун ўзига мос оғирлик даражаси бор.

  • Астит кузатилмайди;
  • Билирубин 1 литрга 34 мкмол дан камроқ;
  • Жигар энсефалопатияси кузатилмайди;
  • Протромботик индекс 60 дан ортиқ, протромбин вақти 1дан 4 гача;
  • Астит бор лекин уни даволаш осонроқ;
  • Билирубин 1 литрда 50 мкмолдан ортиқ эмас;
  • Албумин 2,8 дан кам бўлмаса;
  • Жигар энсефалопатияси мавжуд, лекин енгил кўриниши ва даволашнинг иложи бор ;
  • ПТИ камида 40, ПТВ 4 дан 6 гача, МНО 2,2 дан ошмайди. (Лабаратория таҳлили)
  • Астит бор ва даволаш қийин бўлса;
  • Билирубин 50 дан ортиқ;
  • Албумин 2,8 дан кам;
  • Жигар энсефалопатияси 3 – 4 – даражалар;
  • ПИТ 40 дан кам, 6 дан ортиқ ПТВ ва 2,2 дан ортиқ ИНР. (Лабаратория таҳлили)

Юқоридаги маълумотларни акс эттирувчи жадвал.

(қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши)

Протромбин индекси (ПТИ),%

протромбин вақти (ПТW), п

халқаро нормаллашган муносабатлар (ИНР)

1.71-2.20

  1. Агар бемор тўплаган баллар 5 дан 6 гача бўлса, 1 йил давомида яшаб қолиш даражаси 100% ни ташкил қилади, икки йил ичида омон қолиш эҳтимоли эса 85% га тенг.
  2. Бемор 7-дан 9-гача балл тўпласа у Б синфига киради: 1 йил мобайнида яшаб қолиш даражаси 81%, икки йиллик яшовчанлик даражаси эса 57% ни ташкил этади.
  3. C синфи 10 дан 15 баллгача тенг бўлса, прогноз сезиларли даражада ёмонлашади. Омон қолишнинг йиллик даражаси 45 фоизни ташкил этади, икки йиллик омон қолиш даражаси эса 35 фоизга етади.

Таъкидлаш керакки, ушбу баҳолаш тизими тўлиқ ҳаққоний эмас. У касалликнинг барча барча аломатларини ҳисобга олмайди. Масалан қизилўнгач томирларининг варикоз кенгайиши, ички қон кетиш ва ҳк.

Жигар циррозининг оқибат ва асоратлари

Касаллик, ўлимга олиб келадиган жиддий асоратларнинг ривожланиши сабабли беморларга катта хавф туғдиради. Улар қуйидагилар

  • Аститларнинг ривожланиши, яъни қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши;
  • Перитонитнинг бошланиши, яъни қорин пардасининг яллиғланиши;
  • Ўзаро меъда ва ошқозон орқали ўтадиган томирлардан ички қон кетишининг ривожланиши. Бунда босим пасаяди ва юрак тезлиги сезиларли даражада ошади;
  • Орган энсефалопатияси ;
  • Хушини йўқотиш ёки бемор онгида чалкашликлар;
  • Карсинома жигар раки ривожланиши;
  • Буйрак етишмовчилиги – гепаторенал синдром;
  • Қонда кислород даражаси тушиб кетиш жигар-ўпка синдромида ;
  • Аъзо гастропатияси – Меъда тизими томонидан бузилишлар;
  • Аъзонинг колопатияси – ичак дисфункцияси;
  • Наслни давом эттира олмаслик – бепуштлик.

Жигар циррози диагностикаси.

Бундай жиддий ташхисни шифокор беморни кенг кўламли текширувдан ўтказмасдан қўя олмайди. Аввало, бемор биокимёвий таҳлилга қон топшириши керак бўлади. Агар натижалар шифокорни хавотирга солса, у беморни чуқурроқ кўрикдан ўтказишга юборади.

Коагулограмма қон ивиш тизимида муаммолар бор ёки йўқлигини кўрсатади. Умумий қон таҳлилида гемоглобин миқдори ўлчанади, кўпинча, жигар циррози билан оғриган беморларда гемоглобин миқдори камайган бўлади. Анемия – кам қонлик аниқланади. Бундан ташқари, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони сезиларли даражада камайган бўлади.

Касалликнинг вирусли табиатини тасдиқлаш ёки инкор қилиш мақсадида, гепатит – А, Б, C, Д ва Г га текширилади. Ошқозон-ичак трактидан яширин қон кетаётганлигини текшириб кўриш учун таҳлилга нажас топширилади.

Буйрак етишмовчилиги электролитлар ва креатин даражасида аниқланади. Жигар саратонига шубҳа туғилса, беморга алфа-фетопротеинга қон топшириши керак бўлади.

Бундан ташқари, қорин бўшлиғининг барча аъзоларини ва органнинг портал томирларни ултратовуш текширувидан ўтказилади. Астит ва талоқнинг катталашгани аниқлаши муҳим аҳамиятга эга.

Эзофагоскопия ёрдамида шифокор қизилўнгач ва меъданинг веналарининг варикоз кенгайиши ҳақида хулоса қилади.

Ташхисни аниқлаштириш ва касалликнинг босқичини аниқлаш мақсадида органнинг биопсияси тайинлади. Керак бўлса, шифокор беморни жигар синтиграфиясига ёки КТ текширувига юборади.

Жигар циррозини даволаш мумкинми?

Беморларнинг кўпчилиги, шифокорнинг даҳшатли ташхисини эшитгандан сўнг, касалликдан бутунлай қутулиш мумкинми деган саволни беради. Замонавий тиббиётда афсуски бундай имкониятга ҳозирча эга эмас. Тўлиқ тузалиб кетишнинг бирдан бир имкони янги донор аъзони кўчириб ўтказишдир. Аммо, жигар трансплантацияси ҳар бир беморга ҳам тўғри келавермайди, ундан ташқари жуда ҳам мураккаб операция.

Шунга қарамай, умидсизликка тушиш керак эмас, чунки агар цирроз дастлабки босқичларда аниқланган бўлса, уни ривожланишини тўхтатиб қўйишни иложи бор. Хасталик кечиккан босқичларда аниқланган бўлса, шифокорлар касалликнинг ривожланишини бироз секинлаштиришга ва оғир асоратларнинг бошланишини мумкин қадар ортга суришга қодирлар.

Жигар циррози давоси

Даволанишга келадиган бўлсак, у ҳар бир бемор учун, ҳар бир вазиятда қатъий индивидуал равишда белгиланади. циррознинг компенсацияланган босқичидаги беморларда хасталик сабаби аниқланди ва уни бартараф этишга қарши чоралар кўрилади. Масалан гепатитга қарши дорилар тайинланади ёки алкоголизмдан қутулишига ёрдам берилади.

Бемор аниқ бир парҳезга риоя қилиши зарур, диета таркибида етарли даражада оқсил ва углеводлар бўлиши шарт. Алкогол ва зарарли маҳсулотлар бутунлай истеъмол қилмаслик керак. Барча дори воситалари фақат шифокор тавсияси билан қўлланилади.

Одатда, беморга физиотерапевтик воситалар, жисмоний машқлар, иссиқлик ёрдамида даволаниш тавсия этилмайди. Ҳеч бир халқ тиббиёти воситаларидан даволовчи мутахассис маслаҳатисиз фойдаланиш керак эмас.

Агар бемор декомпенсация босқичида ёрдам сўраб мурожаат қилса, жиддий асоратлар пайдо бўлиш эҳтимоли юқорилиги сабаб у шифохонада даволанади. Ушбу даврда шифокорнинг асосий мақсади касалликнинг ривожланишининг секинлаштиришга қаратилган. Бунинг учун беморнинг аҳволига ва цирроз шакли ва босқичига қараб алоҳида схема бўйича танлаб олинган дорилар ишлатилади.

Мутахассис томонидан гепатопротекторлар, урсодеоксиколик кислота, нитратлар ва б-адреноблокерларни тайинланиш мумкин.

Жигар циррозини олдини олиш профлактикаси

Цирроз – муайян профилактик чора-тадбирларга амал қилиш йўли билан олдини олиш мумкин бўлган касаллик, шу жумладан:

  • Гепатитни малакали гепатолог ёрдамида даволаш ва белгиланган терапевтик режимга риоя қилиш;
  • Дори-дармонларни ўзбошимчалик билан қабул қилишни чеклаш, зарарли саноат корхоналарида ишлашдан қочиш;
  • Витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш;
  • Ёғли, қовурилган ва аччиқ таъмли , консерва ва ярим тайёр маҳсулотларини истеъмол қилмаслик
  • Ёмон одатлардан, айниқса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан бош тортиш;
  • Гепатитнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар;
  • Овқат ҳазм қилиш тизимининг эндоскопик текширувини ҳар йили ўтказиш;
  • Шахсий гигиенага риоя қилиш ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш;
  • Вирусли гепатит Б га қарши эмлаш.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Инфекционные заболевания

Баҳоланадиган белгилар Чилд-Пю бўйичалар гуруҳлар
А (1балл) Б (2 балл) C (3 балл)
Плазмадаги умумий билирубин, ммол / л (мг / дЛ) > 50мол / Л (> 3 мг / Аайш)
Қон плазмаси албумин , г > 3.5 г 2.8-3.5 г
Йўқ Даволаш осонроқ Оғир, назорат қилиш мураккаб
Жигар энсефалопатияси Йўқ И-ИИ даражали (енгил, терапевтик назорат остида) ИИИ-ИВ даражали (оғир, назорат қилиш мураккаб)