Коронавирусный келиб чикиши

2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.

Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.

Коронавирус қаердан келиб чиқди?

Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.

Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.

Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.

Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда

Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.

Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.

Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.

22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.

Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.

Коронавирус қай даражада юқумли?

Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.

Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.

Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).

Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?

Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.

Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.

Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:

- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.

Динимиз нима дейди?

Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.

Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.

Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин! Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.

Бугун 25 апрель, 2020 йил, шанба

Мирзиёев Шавкат Миромонович

Путин Владимир Владимирович

Эрдўған Ражаб Тойип

Назарбоев, Нурсултон Абишевич

Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич

Владимир Александрович Зеленский

  • Касалланганлар сони 2 830 041
  • Соғайганлар сони 798 638
  • Вафот этганлар 197 245
  • Касалланганлар сони 1 804
  • Соғайганлар сони 598
  • Вафот этганлар 8

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?

Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?

Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?

Сиз қаерда яшайсиз?

Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?

  • iPhone X 64gb 920 $
  • iPhone X 256gb 1000 $
  • Samsung S9 555 $
  • Samsung S9+ 640 $
  • Samsung S9+ 256gb 740 $
  • Samsung Note 9 1010 $
  • iPhone XS 64gb 1070 $
  • iPhone XS 256gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 64gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 256gb 1300 $
  • iPhone XS MAX 512gb 1460 $
  • Chevrolet Spark 73 262 000 сум
  • Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
  • Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
  • Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
  • Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
  • Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
  • Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
  • Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
  • Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
  • Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум

Электр плиталар билан

1 кВт/соат-295 сўм

Хитойлик икки нафар биолог олимлар Ботао Сяо ва Лей Сяо коронавирус ҳақиқатда келиб чиқиши мумкин бўлган жойни аниқлашди. Уларнинг хулосасига кўра, вирус денгиз маҳсулотлари бозорида эмас, балким бозор яқинида жойлашган илмий лабораториядан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Олдин ОАВларда тарқалган маълумотларга кўра, коронавирус биринчи юқиш ҳолати Ухан бозорида кўршапалакдан одамга ўтган деб тахмин қилинган эди. Лекин биологлар Ботао Сяо ва Лей Сяо аниқлашига кўра, ушбу бозорда кўршапалаклар умуман сотилмаган. Шунингдек Уханда ушбу жонзотларни овқатга ишлатиш анъанаси ҳам йўқ. Демак бу ерда одамлар кўршапалакдан касаллик юқтириш эҳтимоли жуда кам.

Лекин ушбу бозордан 280 метр нарида Ухан юқумли касалликлар илмий лабораторияси бор. Ушбу лабораторияда жумладан кўршапалаклар билан ҳам турли тажрибалар ўтказилган. Биологлар хабарига кўра, ушбу лабораторияда тажриба остида бўлган зарарланган кўршапалаклардан бири илмий ходимни тишлаб олган ва яна бири илмий ходимнинг устига унинг суюқлиги теккан. Ушбу илмий ходимлар вирус хавфини тушунган ҳолд 14 кун ўзларини ўзи изоляция қилган.

Шунингдек биологлар айтишига қараганда, Ухандаги бозордан 12 км масофада Ухан вирусология институтига тегишли бўлган ян бир лаборатория. У ерда 2002-2003 йилларда эпидемияга айланган атипик пневмония вируси SARS-CoV билан тажрибалар ўтказилган ва ушбу вируснинг янги турини етиштиришган. Биологлар айтишига кўра ушбу янги вирус эҳтиётсизлик оқибатида лабораториядан чиқиб кетган бўлиши мумкин.

Олимлар айтишига қараганда, уларнинг ушбу аниқлашлари албатта янада чуқуроқ текширув талаб қилади, лекин бир нарса аниқ-ки, ушбу лабораториялар одам гавжум шаҳардан узоқроққа кўчирилиши керак.

Хитой ҳукумати саксондан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлган хавфли вирус тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, хасталикки чалинганлар сони 2700 дан ошади. Янги вируснинг марказига айланган Хубэй провинциясида иккита шаҳар кириш ва чиқиш учун ёпилган бўлса, бир қанча шаҳарларда жамоат транспорти чекланган.

Нафас олиш тизимига таъсир қилувчи ва одамдан одамга тез юқадиган вирус АҚШ, Таиланд, Жанубий Корея, Вьетнам ва Саудия Арабистони, Австралия, Непал, Малайзия, Япония, Канада ва Францияга ҳам кириб боргани айтилмоқда.

22 январь куни Хитой ҳукумати 11 миллион аҳолига эга бўлган Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрини карантинга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шаҳарга олиб борадиган барча йўллар ёпилди ва бошқа транспорт турлари тўсиб қўйилди. 23 январь куни эса Хубэйдаги яна бир шаҳар — 7 миллион аҳолиси бўлган Хуанган ҳақида ҳам шундай қарор қабул қилинди. Шаҳарга борадиган барча поездлар ва самолётлар, шунингдек, шаҳарлараро транспорт бекор қилинди. Эчжоу шаҳрида темир йўл станциялари ёпилди, Сяньтао и Чибида жамоат транспорти чекланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Гауден Галеа эса “11 миллион аҳолиси бўлган шаҳарни карантин қилиш осон эмас“, дея таъкидлади. ЖССТ ҳозирда янги вирус тарқалиши муносабати билан халқаро фавқулодда вазиятни эълон қилиш керакми ёки йўқлигини муҳокама қилмоқда.

Карантин ёрдам берадими?

Мутахассислар бундай чора-тадбирлар самарадорлигига шубҳа қилишмоқда. Ваҳоланки, дунёдаги 42-йирик шаҳар бўлган бу ҳудудни ташқи дунёдан ажратиб олиш қийин бўлади.

“Бундай шароитда ягона йўл — бу армияни шаҳарни ҳалқа ичига олиш учун сафарбар этишдир“, деди Сидней университетининг соғлиқни сақлаш бўйича мутахассиси Адам Камрадт-Скот.

“Аммо бу чора ҳам фойда бермаслиги мумкин”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мутахассиси Гауден Галеа бўлса “Associated Press”га берган интервьюсида “Менинг билишимча, 11 миллион аҳолиси бўлган шаҳарда вирусни ушлаб туриш бу ҳақиқатга яқин ҳолат эмас“, дея маълум қилди.

Коронавируснинг янги турининг тарқалиши билан боғлиқ ташвишлар фонд биржаларига ҳам таъсир қилди: 23 январь куни Хитой индекслари тахминан 3 фоиз йўқотди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, янги вируснинг манбаси Ухандаги бозор бўлиб, у ерда тирик парранда ва чорва молларини сотишга тақиқ аллақачон жорий қилинган бўлса-да, денгиз маҳсулотлари, қушлар, илонлар, қуёнлар ва бошқа ҳайвонлар сотилган.

“Биз юқумли касаллик ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси олиб борилаётган бозордан келиб чиққанини аниқладик. Эҳтимол, вирусни ҳайвон юқтирган ва кейин одамларга юқтирган”, деди Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази директори Гао Фу.

Коронавирус башорат қилинганмиди?

“Инфекциялар” китобининг муаллифи Дэвид Куамменнинг Би-би-сига берган шарҳида айтилишича, Хитойда коронавирус пайдо бўлиши шифокорлар учун кутилмаган ҳодиса бўлиши мумкин эмас.

“Ушбу касалликнинг “энг ажойиб хусусиятлари”дан бири унинг олдиндан башорат қилингани эди”, деди ёзувчи ББCга берган интервьюсида.

“Мен буни ўзим олдиндан башорат қилган бўлардим, демоқчимасман. Зеро, мен олим ёки соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддиси эмасман. Аммо “Инфекциялар” китобим қилинган изланишларим жараёнида кўплаб мутахассислар билан гаплашганман”, деди Куаммен.

“Мен улардан навбатдаги йирик эпидемия қандай бўлишини сўраганимда улар қуйидагиларни айтишганди: “Эҳтимол, бу қандайдир битта тўрли РНК вируси, масалан, коронавирус бўлар. У ҳайвонлардан келиб чиқади ва ҳаво томчилари орқали юқади. Эҳтимол, касаллик Хитой чорвачилик бозорида пайдо бўлар!”

Куамменнинг фикрича, тирик ҳайвонлар — товуқлардан тортиб кўршапалакларга қадар сотиладиган Хитой бозорлари янги вирусларнинг ҳақиқий инкубатори ҳисобланади.

Ўзбекистонда коронавирусдан сақланиш учун нималар қилинмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан боғлиқ вазиятларни ўрганди ва қуйидагиларни маълум қилди:

Хитойда коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Тиббий-санитария хизмати томонидан давлат чегарасини, айниқса, Хитойни кесиб ўтган шахсларнинг юқори сифатли тиббий мониторингини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусда гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилди. Республикадаги аэропорт ва темир вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лоборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясининг янги турини юртимиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Коронавируснинг янги тури (nCoV) қарши олиб бориладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тўғрисидаги методик услубий қўлланма ҳам тайёрланган.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Коронавирус бизга юққач, қандай қилиб Covid-19 касалига айланади ва бизни ҳатто ўлдира олади?

Олимлар янги вируснинг одамзодга ҳужуми ҳақида ҳозиргача билганлари билан ўртоқлашдилар.

Яширин давр

Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Видео:

Яширин даврда вирус танамизда яхшилаб жойлашиб олади.

Коронавирус ёки Sars-CoV-2 вируси нафас йўллари, оғиз ва кўздаги шиллиқ пардалар орқали танамизга тушади.

У кейин томоқ тўқималари деворини, нафас йўллари ва ўпкани зарарлайди ва уларни коронавирусни кўпайтирувчи корхонага айлантиради.

Яъни янги вируслар ишлаб чиқилади ва бошқа тўқималарга ҳам юқа бошлайди.

Бу даврда сиз ўзингизни соғлом ҳис қиласиз ва ҳеч қандай касаллик аломати кўринмаслиги мумкин.

Яширин давр қанчага чўзилиши ҳақида фикрлар турлича, аммо ўртача беш кун давом этиши айтилмоқда.

Кўпинча енгил ўтади

Коронавирус сизга юққач, Covid-19 касалини келтириб чиқаради.

Аммо бу ҳар 10 одамдан 8 нафарида енгил ўтади.

Касалликнинг икки асосий аломати - иситма ва йўтал.

Баъзан тана (мушаклар), томоқ ва бош оғрийди, лекин ҳар доим ҳам эмас.

Коронавирус йўтали бошида қуруқ бўлади.

(Ҳойнаҳой, вирус юққан тўқималар зарарлангани туфайли).

Айрим одамлар йўталганда кейинчалик балғам кўчади.

Бу балғам - вирус ўлдирган ўпка тўқималари.

Аммо айни ҳолатда одам шифохонада даволаниш шарт эмас.

Уйда тўшакда қолиб, кўпроқ суюқлик ичиб, парацетамол қабул қилиш керак.

Қолган курашни иммун тизимимиз амалга оширади.

Аммо айрим одамлар вирусни юқтирса, аҳволи жуда оғирлашади.

Хусусан, кексалар ва бошқа бирон (юрак-қон томир, астма, нафас йўллари каби) касали бор одамлар касалликни оғир ўтказадилар.

Янги коронавирус ҳақида тушунчаларимиз ҳали етарли эмас.

Масалан, бошида коронавирус юққан одамнинг бурни оқмайди дейилганди.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, қатор касалларда бу худди тумовдек ўтади ва одамнинг бурни ҳам оқади.

Оғир ҳолатлар сабаби нима?

Касаллик кучайса, демак, бизнинг иммун тизимимиз вирусга қарши ортиқча реакция (гиперреакция) кўрсатган.

Бу жараёнда чиққан кимёвий сигналлар бутун танамизга тарқалиб, яллиғланиш бошланади.

Ушбу ҳолатда нозик мувозанат мавжуд.

Агар у бузилса, ҳаддан ортиқ яллиғланиш танамизга зарар етказади.

"Вирус иммун тизимимиз жавобидаги мувозанатни бузмоқда ва яллиғланиш ҳаддидан ошиб кетаяпти" - дейди Лондондан доктор Наталья Макдермот.

"Бу ўринда вирус қандай ишлаяти - билолмаяпмиз".

Оқибатда, ўпка яллиғланиши ёки зотилжам (пневмония ) касали келиб чиқади.

Зотилжам хавфи

Ўпкангизга саёҳатни тасаввур қилинг: оғиздан кириб, қизилўнгач ҳамда кейин тор қувурсимон томирчалар ичидан ўтиб борасиз ва охирида ўпкадаги митти ҳаво халтачаларига тушасиз.

Худди шу жойда ҳаво (кислород) қонимизга ўтади ва, аксинча, карбонат ангидрид чиқиб кетади.

Зотилжам бўлган инсон ўпкасидаги ана шу халтачалар эса сувга тўлади.

Натижада бемор нафас олишга қийналади.

Баъзи одамларга махсус вентилятор ускунаси ёрдамида сунъий нафас бериш керак.

Хитойдаги касаллар ўрганилганда, вирусни юқтирганларнинг 14% қисми сунъий нафас олиш даражасида аҳволи оғирлашгани аниқланган.

Оғир жанг: иммун тизими ва вирус

Мавжуд кузатувларга қарасақ, вирусга чалинганлардан 6% бемор ўта оғир аҳволга тушади.

Уларнинг танаси ишдан чиқа бошлайди ва ўлим эҳтимоли кучаяди.

Сабаби - беморнинг иммун тизими буткул назоратдан чиқиб кетади ва бутун танага зарар етказа бошлайди.

Септик зарба вужудуга келиб, қон босими хавфли даражада тушиб кетиши, тана аъзолари рисоладагидек ишламаслиги ва ёки буткул ишдан чиқиши мумкин.

Ўпканинг ҳаддан ташқари яллиғланиш оқибатида ўткир нафас йўллари дистресс синдроми юзага келади:

Танамиз яшаш учун кераклича кислород ололмайди.

Буйраклар қонни тозалашни тўхтатади.

Ичаклар ички деворлари зарарланади.

"Вирус жуда катта миқёсда яллиғланиш жараёнини юзага келтиради ва оқибатда бир нечта тана аъзолари ишдан чиқади" - дейди Доктор Бҳарат Панханиа.

Агар беморнинг иммун тизими вирусни енгмаса, танамизнинг ҳар бир нуқтаси зарар кўради.

Бундай оғир ҳолатда ECMO яъни қўшимча корпореал мембранани оксидлаш усули қўлланилади.

Бу - амалда сунъий ўпка дегани.

У қувурчалар орқали танадаги қонни чиқариб олиб, оксигинация қилади (кислород билан тўйинтиради) ва қайта танага юборади.

Аммо охир-оқибатда бемор жисмига етган зарар жуда кучайиши ва тана аъзолари беморни тирик ушлаб тура олмаслиги мумкин.

Илк ўлимлар

Шифокорлар қанчалик қаттиқ ҳаракат қилишмасин, баъзи беморларни асраб қолишолмаяпти.

Вирус илк тарқаган жой - Хитойнинг Ухан шаҳрида ўлган илк икки бемор афтидан соғлом бўлишган.

Лекин улар узоқ йиллар сигарета чеккан кашанда бўлган.

Тамаки уларнинг ўпкасини заифлаштирган.

Биринчи қурбон - 61 яшар эркак касалхонага келтирилган пайти унда ўткир зотилжам бошланган бўлган.

Сунъий нафас берилган, аммо унинг ўпкаси ишламаган ва касалхонга тушганидан 11 кун ўтиб, юраги тўхтаган.

Иккинчи қурбон - 69 яшар эркакда ҳам ўткир нафас йўллари дистресс синдроми кузатилган.

Уни ҳатто ЕСМО, яъни қўшимча корпореал мембранани оксидлаш усули билан даволашга уринишган.

Аммо ўткир зотилжам ва септик зарба оқибатида қон босими тушиб кетиб, оламдан ўтган.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.