Коронавирус узбекистана етиб келди

Бугун 24 апрель, 2020 йил, жума


















Мирзиёев Шавкат Миромонович



Путин Владимир Владимирович








Эрдўған Ражаб Тойип


Назарбоев, Нурсултон Абишевич


Бердимуҳамедов Гурбангули Маликгулиевич



Владимир Александрович Зеленский



  • Касалланганлар сони 2 736 188
  • Соғайганлар сони 751 799
  • Вафот этганлар 191 422
  • Касалланганлар сони 1 778
  • Соғайганлар сони 598
  • Вафот этганлар 8

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши тўғрими?

Қайси алоқа операторининг интернет тезлиги паст?

Ўзбекистонда аёллар эркаклар билан баравар ишлашига қандай қарайсиз ?

Сиз қаерда яшайсиз?

Сиз қандай дам олишни ёқтирасиз?

  • iPhone X 64gb 920 $
  • iPhone X 256gb 1000 $
  • Samsung S9 555 $
  • Samsung S9+ 640 $
  • Samsung S9+ 256gb 740 $
  • Samsung Note 9 1010 $
  • iPhone XS 64gb 1070 $
  • iPhone XS 256gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 64gb 1200 $
  • iPhone XS MAX 256gb 1300 $
  • iPhone XS MAX 512gb 1460 $
  • Chevrolet Spark 73 262 000 сум
  • Chevrolet Nexia 87 320 000 сум
  • Chevrolet Cobalt 95 768 000 сум
  • Chevrolet Lacetti 114 449 000 сум
  • Chevrolet Malibu 2 311 124 067 сум
  • Chevrolet Tracker 189 838 121 сум
  • Chevrolet Trailblazer 398 000 000 сум
  • Chevrolet Equinox 349 000 000 сум
  • Chevrolet Traverse 596 000 000 сум
  • Chevrolet Tahoe 795 000 000 сум

Электр плиталар билан

1 кВт/соат-295 сўм


2020 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун бир қатор дори воситалари етиб келди. Ушбу юк Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институтининг ташаббусига кўра, Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.


Дори воситаларининг Тошкент шаҳрига етиб келишини Хитой фанлар академиясининг Тошкент шаҳридаги “Хитой — Ўзбекистон тиббиёт технология парки” ташкиллаштирган. Умумий миқдорда 50 000 қути дори воситалари “Хитой — Ўзбекистон тиббиёт технология парки” томонидан Ўзбекистон халқига беғараз ёрдам сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига топширилди.

Юборилган дори препаратларининг Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, коронавирусга қарши самарали қўлланилган қуйидаги воситалардан иборат:

1) “SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd” фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fenle” препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 000 та қути. Ушбу препарат безгакка қарши хусусиятга эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.

2) Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Zukamu” — 10 000 та қути ва “Zupa” — 10 000 та қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп симптомларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.

3) Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd. фармацевтик компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fufang Yizhihao” препарати — 10 000 та қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.

Ўз навбатида “Хитой-Ўзбекистон тиббиёт технология парки” тасарруфидаги даволаш-диагностика клиникасини мобиль госпиталь сифатида беморларни жойлаш ва даволашда фойдаланиш учун тақдим этишга шайлигини ҳам билдирди.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган биринчи бемор аниқланган.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Журналист Хушнуд Худойбердиев ўзининг Телеграм каналида ёзишича:

Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгиланди!

16 мартдан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинади ва ўқишлар тўхтатилади.

Бугундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистон чиқиш таъқиқланади. Фақат истисно тарзда хориждан келишни истаган юртдошларимизга махсус рейслар ташкил этилади.

Карантин қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган ва Президент топшириғига биноан Бош прокуратура бу бўйича назоратни кучайтиради.

Расмий манбаларга кўра, "карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади".

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор 11 март куни Франциядан келгани айтилмоқда.

Қўшни Қозоғистонда фавқулодда ҳолат

Ўзбекистон қўшниси Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Мамлакатга кириш ва чиқиш тўхтатилган.

Президент Тўқаевнинг бу борадаги буйруғидан истисно дипломатлар ва ҳукумат таклиф этган меҳмонлардир.

Айни чекловлар 15 апрелга қадар амалда бўлади.

Қозоғистонда расман коронавирусга чалинганлар сони 8 киши экани маълум қилинган.

Ўзбекистон ҳукумати аҳолини ваҳимага тушмаслик кераклиги билан огоҳлантирган

Ижтимоий тармоқларда #vahimasizkarantin ҳештеги оммалаштирилмоқда.

@koronavirusinfouz Телеграм канали маълум қилишича:

Коронавирус юқтирган аёл олий маълумотли тиббиёт ходими бўлиб, бу соҳада етарлича тажрибага эга бўлган.

У Франциядан 11 март санасида Тошкентга учиб келган. Рейсда 45 нафар йўловчи бўлган ва улардан ярми хориж фуқаролари бўлган. Аэропортда ўтказилган дастлабки текширув вақтида ҳеч қандай касаллик аломати топилмаган.

Орадан икки кун ўтгандан сўнг аёл ўзини нохуш ҳис қилган ва дарҳол тегишли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Кеча олинган қон таҳлиллари коронавирус борлигини кўрсатди ва бугун бу ҳақда расман маълум қилинди.

Бемор аёл билан алоқада бўлган барча инсонлар — оила аъзолари, қўни-қўшнилар, ҳамкасблар ва Париждан бирга учиб келганлар карантинга олинган. Шу вақтга қадар 150 дан ортиқ одам тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Ҳозирда текширувдан ўтказилаётганлар сони яна ошиб бормоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 12 март куни коронавируснинг олдини олиши бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказди. Би-би-сига йиғилиш баённомаси келиб тушди.

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш учун Россиядан зудлик билан 500 та сунъий нафас олиш аппарати сотиб олади. Жамоат жойлари ҳар куни уч марта дезинфекция қилинади. Коронавирус тарқалган давлатлардан келган Ўзбекистон фуқаролари ўз уйида 14 кун карантин сақлайди. Уларнинг карантинда ўтирганини ИИВ ва Маҳалла вазирлиги назорат қилади. Ўзбекистон ҳудудидаги оммавий тадбирлар қисқартирилади. Ўзбек расмийларининг хорижга сафарлари максимум қисқартирилади.

Ушбу чоралар аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслиги учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва ЎзА орқали тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилик қилган комиссия йиғилишида 10 банддан иборат чора тадбирлар белгилаб олинди.

Қарорда тиббиёт муассасаларини зарур тиббиёт техникаси билан тезкор жиҳозлаш, жаҳонда ИВЛ (сунъий нафас) аппаратига бўлган эҳтиёжнинг кескин ошиб кетганлиги, yшбу аппаратларни қисқа муддатларда Ўзбекистонга етказиб келиш шартлиги муносабати билан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Россия Федерациясининг "Уральский приборостроительный завод" АЖ корхонасидан 500 та ИВЛ аппаратларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирлар учун бюджет ассигнацияси жамғармаси ҳисобидан истисно тариқасида танлов (тендер) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олишга рухсат берилиши топширилган.

Қарорда айтилишича, 14 мартдан бошлаб Франция Республикаси, Испания Қироллиги, Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида барча авиа қатновлар тўхтатилади.

Ўзбекистон Хитой, Жанубий Корея, Италия, Эрон, Франция ва Испанияни чеклов ўрнатилган давлатлар рўйхатига киритди.

Ушбу давлат фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилади.

Ушбу чекловлар дипломатик ва хизмат паспорт эгаларига тааллуқли эмас.

Шунингдек, чеклов ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан олдин охирги 14 кун ичида чеклов ўрнатилган мамлакатларда бўлмаган бўлса Ўзбекистонга кириши мумкин.

Қарорда Ўзбекистон чеклов киритган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини заруратга кўра олиб келиш учун белгиланган тартибда чартер рейслар ташкил этишга рухсат берилиши кўрсатилган.

Аэропорт, темир-йўл ва автошоҳ бекати, автопарк, барча йўловчи ташувчи транспорт воситалари хамда жамоат жойлари кун давомида камида уч марта дезинфекция қилинади.

Ташки ишлар вазирлиги зиммасига коронавирус инфекцияси бўйича дунёда эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вазирлик ва идораларнинг paҳбар ва ходимларини хорижга хизмат сафарига юборилишини максимал даражада чеклашни таъминлаш вазифаси юклатилди.

Қарорда айтилишича, чеклов ўрнатилган давлатлардан чартер рейслар орқали олиб келинган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент вилоятида жойлашган "Бўстон" санаторийси, "Энергетиклар сиҳатгоҳи" МЧЖ ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6-сон шаҳар клиник шифохоналаридан бирида 14 кунлик карантинда сақлаш тартиби жорий этилади.

Уйида карантинда ўтирганларни ИИВ ва Маҳалла вазирлиги назорат қилади

Хитой, Жанубий Корея, Италия, Эрон, Франция, Испания, Германия, Буюк Британия, Афғонистон, шу жумладан транзит орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларини уй шароитида 14 кунлик карантинда сақлаш тартиби жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда уй шароитида (яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахсларни 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг барча чегара ўтказиш пунктларида жойлашган санитария карантин пунктлари тиббиёт ходимларига бир нафардан ички ишлар органи ходимларини бириктирилиши кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига асосан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган шахсларнинг яшаш манзили бўйича қидириб топиш ёки вақтинчалик яшаш манзилларига аниқлик киритиш ишлари мунтазам амалга оширилади, бу борада кунлик тезкор ахборот алмашинуви таъминланиши кераклиги айтилган.

Қарорда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ЎзА Соғликни сақлаш вазирлиги юқорида берилган топшириқлар натижасида аҳоли ўртасида саросима ва нотўғри талқин қилиниш ҳолатларини олдини олиш ва кўрилаётган чоралар фақатгина Ўзбекистон ҳудудида санитария- эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида кўрилаётганлиги тўғрисида аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясидан ҳимояланишни тарғиб қилиш, шахсий гигиена қоидалари ва фуқаролар ўртасида шахсий масъулиятни оширишга қаратилган қисқа муддатли кўрсатувлар ва видеороликларни оммавий ахборот воситаларида бериш чораларини кўриш топширилган.

Шунингдек, коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва мусобақалар вақтинча тўхтатилади.

Ички ишлар вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда маҳаллий даражада режалаштирилган оммавий тадбирларни қисқартириш чоралари кўриш топширилди.

В Узбекистане находится 0.06% (1778 человек) от всех протестированных заболевших коронавирусом в мире. Из них 8 человек в тяжелом или критическом состоянии, 7 умерло, 592 выздоровело, а всего болеющих по последней информации 1179 человек

По данным 24 апреля 2020 года, всего в мире заразились 2 736 188 человека, выздоровело 751 799, умерло 191 422, болеющих 1 792 967

Сколько заболевших коронавирусом в Узбекистане

График показывает статистику заболевших коронавирусом в регионе, можно проследить за ежедневными изменениями, в том числе по летальным исходам и выздоровлениям. Помните, что некоторые страны предоставляют данные за вчерашний день, то есть график будет показывать не заболевших в этот день, а за предыдущий. Жёлтая линия показывает текущих больных в Узбекистане, это важный параметр, чтобы определить идёт ли болезнь на убыль или наоборот в рост.

Карта распространения коронавируса в Узбекистане и мире в реальном времени

На данный момент летальность во всём мире составляет 7%. При этом большая часть это пожилые и люди имеющие хронические заболевания. Именно их призывают оградить от болезни в первую очередь, но чтобы это сделать, все остальные люди так же не должны быть переносчиками и относится к своему здоровью с большой ответственностью.

Сколько человек заразилось, выздоровело и умерло в Узбекистане от коронавируса по дням

В данном графике можно проследить за изменениями по дням. Показываются значения, либо произошедшие в это день, либо присланные в это день за предыдущий. Более подробные числа можно посмотреть в таблице ниже.

Статистика в таблице по зараженным на территории Узбекистана по дням

В данной таблице показана динамика активных заражений, спад и убыль по дням. Нужно учитывать, что цифры указанные по дням, не всегда означают произошедшее именно в этот день, это лишь показывает подтвержденные значения в эту дату, а само событие могло быть вчера или даже ранее. В столбиках указано общее количество случев с момента ведения статистики, плюс изменения с прошлыми данными.

Дата Зараженных Умерших Выздоровевших Осталось зараженных Проведеных тестов
24 апр 2020 1778 +20 +1% 7 592 +31 +6% ▼ 1179 -11 210 000
22 апр 2020 1758 +80 +5% 7 +1 +17% 561 +204 +57% ▼ 1190 -125 210 000 +60000
21 апр 2020 1678 +51 +3% 6 +1 +20% 357 +96 +37% ▼ 1315 -46 150 000 +14000
20 апр 2020 1627 +62 +4% 5 261 +36 +16% ▲ 1361 +26 136 000
19 апр 2020 1565 +75 +5% 5 225 +31 +16% ▲ 1335 +44 136 000
18 апр 2020 1490 +85 +6% 5 +1 +25% 194 +38 +24% ▲ 1291 +46 136 000
17 апр 2020 1405 +56 +4% 4 156 +27 +21% ▲ 1245 +29 136 000 +36000
16 апр 2020 1349 +47 +4% 4 129 +22 +21% ▲ 1216 +25 100 000 +30000
15 апр 2020 1302 +137 +12% 4 107 +8 +8% ▲ 1191 +129 70 000
14 апр 2020 1165 +167 +17% 4 99 +14 +16% ▲ 1062 +153 70 000

* "0" или "—", могут означать, что данных нет

Динамика выздоровлений и смертей от коронавируса в Узбекистане по дням

Узбекистан и другие страны в сравнении на 24 апреля 2020

Сколько зараженных в соседних странах

Коронавирус является сложнейшим испытанием для всего мира. Появился он в Китае в городе Ухань провинции Хубэй в декабре 2019 года. Но в феврале 2020 года Китай заявил, что на территории страны вирус практически побеждён, на момент объявления болеющих было 37 162 человек, а зараженных за всё время, тем кому провели тест, было более 80 000 человек

11 марта 2020 года Всемирная Организация Здравоохранения (далее — ВОЗ) объявила о пандемии во всём мире, а уже 13 марта объявили, что Европа стала центром коронавирусной инфекции. Официальные названия у вируса: SARS-CoV-2, COVID-19 или 2019-nCoV. Одной из самых первых пострадавших стран, стала Италия, где процент летальности более 10%

Последние новости о коронавирусе в Узбекистане


Графики и таблицы с данными о зараженных построены на основе данных из разных источников, таких как: Johns Hopkins University, Worldometer, Стопкоронавирус.рф

инфекцияси (COVID-19)
тўғрисида нимани билиш керак?

COVID-19 бўйича Сизни қизиқтираётган
саволларга жавоблар олиш

Сизга уйда қулай бўлиши учун,
Биз бир жойга 250 дан ортиқ хизматларни
тўпладик




24.04.2020 й. ҳолатига

Шу йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб, коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шифокорларимиз томонидан халқаро стандартлар асосида сифатли даволаш чораларининг кўрилаётгани ушбу муваффақиятларнинг асосий омили бўлмоқда.

Бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишаётган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайиб чиқишларини таъминламоқда.

Давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясига қарши курашда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётган жонкуяр шифокорларга алоҳида миннатдорчилик билдириб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари ҳам матонат билан меҳнат қилиб, юзлаб беморларнинг буткул соғайишига ҳисса қўшишмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси эса кундан кунга ёрқинроқ намоён бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юртимиз тиббиёт ходимларининг баҳамжиҳат бўлиб, зиммасига юкланган улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохоналаримизда барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Ишда, уйда ва дўстларингиз орасида коронавирус инфекциясини қандай олдини олиш тўғрисида маълумот тарқатинг.




Маълумки, коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт) йўллари орқали юқади


Вируснинг узоқ масофадан юқиш эҳтимоли жуда паст. Вирус одам йўталганда ёки аксирганда юзага келадиган томчиларда бўлади. Масофа - хавфсизлик гарови бўлиб, эпидемик занжирни узиш омилидир. Шунинг учун, агар Сиз йўталган ёки аксирган бемордан 2 м дан ошиқ масофада бўлсангиз, инфекция Сизга юқмайди.


Аксарият ҳолларда, вирус касалланган одамнинг нафас йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметлар (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик ва зинапоя тутқичлари, ҳайвонлар, гўшт, балиқ)ни ушлашдан сўнг кўз, бурун шиллиқ пардалари ва қўлларга юқади.


Уй ҳайвонлари, масалан, ит ёки мушук коронавирус инфекциясини ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий далиллар йўқ. Бироқ, уй ҳайвонлари билан контактдан кейин қўлингизни совун билан ювишингизни маслаҳат берамиз. Бу Сизни уй ҳайвонларидан юқиши мумкин бўлган қатор касалликлардан ҳимоя қилади.


Меваларда вирус узоқ вақт сақланиб туролмайди, мевалар орқали касалликнинг юқиши ҳақида далиллар йўқ. Сизга эслатиб ўтамизки, меваларни яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш ҳар доимги одат бўлиши керак.


Вирус 3 соатдан бир неча кунгача ташқи муҳитда, муайян муддатлар ва бир қатор шароитларга боғлиқ ҳолда тирик туриши мумкин. Масалан, ташқи муҳитнинг тури, ҳарорати ва намлиги. Шунинг учун буюмлар сиртларини, эшик тутқичларини, техник асбобларни, юз соҳаси билан контактда бўлганлиги учун мобил телефонларни ва шунга ўхшаш нарсаларни дезинфекция қилиш муҳимдир.


Юқиш эҳтимоли жуда паст. Жўнатма орқали коронавирус инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқа давлатлардан товарларни олиб ўтиш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар тавсия этилмаган. ХХРга ва ХХРдан почта жўнатмалар одатдагидек амалга оширилмоқда.

Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга. Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар ёрдамида аниқлаш мумкин.

Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқилиши, ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.

Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади. Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.

Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.


Ташхис фақат ЖССТ тавсияларида қайд этилган касалликнинг эпидемиологик ва клиник таърифига жавоб берадиган ҳолатлардагина амалга оширилади. Тест Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусология лабораторияларида ўтказилади. Мустақил фойдаланиш учун тест-тизимини сотиб олиш мумкин эмас.


Ўзбекистон коронавирус инфекциясини аниқлаш тест-тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия Федерацияси ва Германиядан олган. Тест-тизимидаги реагентлар тўплами коронавирус инфекциясини замонавий лаборатория усулида ташхислаш имконини беради. Тўпламлар коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган. Келгусида ЖССТ томонидан қўшимча реактивлар олиш режалаштирилмоқда.


Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 5-6 соат керак бўлади.


Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вирусология ИТИ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг вирусология лабораториялари коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест-тизими билан таъминланган.


2019 йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемияси туфайли шу бугунгача 107 нафар инсон ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Уларнинг барчаси хитойлик.

Текширувлар натижасида ушбу коронавирус ўзининг генетик тузилишига кўра 2002 йили Хитойнинг Гуандун вилоятида пайдо бўлган "оғир даражадаги ўткир респиратор синдроми" (инг: "SARS" Severe acute respiratory syndrome) коронавируси билан ўзаро ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги аниқланди.

Коронавирус қаердан келиб чиқди?

Ҳозирча, янги коронавируснинг келиб чиқиши аниқ эмас. Фақат тахминлар бор холос. Даҳшатли вирус илк бора Хубэй вилоятининг Ухан шаҳрида жойлашган Хуанан номли ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор бўлган маҳаллий аҳоли вакилларида намоён бўлган. Мазкур бозорда истеъмол учун денгиз маҳсулотлари, ит гўшти, илонлар ва ҳатто кўршапалаклар ҳам сотилган. Тахминларга кўра, коронавирус ҳайвон организмида мутацияга учраган. Сўнгра инсонга юққан.

Илк бошда коронавирус ўчоғи денгиз маҳсулотлари деган фикр илгари сурилди. Лекин, касаллик белгилари зотилжам (пневмония) билан бошланишига кўра, унинг юқиши ҳаво орқали амалга ошиши маълум бўлди. Ва бу версия нотўғри бўлиб чиқди. Кейинчалик, экспертлар "2019-nCoV" кўршапалакларда аниқланган коронавирус билан яна бир манбаси номаълум коронавируснинг ўзаро чатишиб, гибридлашувидан ҳосил бўлган деган тўхтамга келдилар. Кейинги босқичда эса коронавирус одамларга илонлардан юққан деган версиялар ҳам ўртага чиқди.

Шу бугунгача, ушбу коронавирусдан сақланиш учун бирор-бир вакцина ёхуд аксилвирус препарат ўйлаб топилмади. Чунки, ушбу вируснинг заиф ерлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.

Вирус тарқалиш географияси кенгайиб бормоқда

Жорий йилнинг 28 январига қадар дунё бўйича 4474 та янги коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 4409 таси Континентал Хитойда қайд этилган. Континентал Хитой дейилганда Гонконг ва Макао хориж Хитой Халқ Республикаси ва Тайвань давлатлари тушунилади. Гонконг ва Макао административ бирликлари махсус статусга эга.

Гонконг(8), Таиланд (8), Макао (6), Австралия (5), Сингапур (5), АҚШ (5), Тайвань (5), Жанубий Корея (4), Малайзия (4), Япония (4), Франция (3), Въетнам (2), Камбоджа (1), Канада (1), Непал (1), Шри-Ланка (1), Германия (1), Кот-д'Ивуар (1). Хитойда мазкур вирус билан боғлиқ 107 та ўлим ҳолати қайд этилди. 63 киши соғайишга муваффақ бўлди.

Янги коронавирус юқтирган беморлардаги касалликнинг илк клиник симптомлари 2019 йилнинг 8 декабридан олдинроқдан намоён бўлди. Касаллик эпидемияси ҳақидаги хабарлар биринчи бўлиб 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган.

22 январдан бошлаб Ухан шаҳри карантин мақсадида ёпиб қўйилди. Барча жамот транспортлари қатнови тўхтатилди. Шаҳарга кириш-чиқиш буткул тақиқланди. 24 январдан бошлаб Уханга яқин бўлган Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжицзян шаҳарлари ҳам карантинга олинди. Хитой ҳукумати жами 14 шаҳарга кириш-чиқишни ёпиб қўйди. Бахтга қарши, ушбу ўлим ташувчи вирус Хитойнинг Тибетдан бошқа барча вилоят даражасидаги административ бирликларида топилди.

Хитойликлар одатда ўзларининг янги йил байрамларини ўта дабдаба билан нишонлайдилар. Расман 15 кун дам оладилар ва янги йил киришидан олдин ва кейин мамлакат ичида саёҳат қилганлари каби хорижга ҳам саёҳатлар уюштирадилар. Бунинг натижасида коронавирус дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пайдо бўлмоқда. Зотан, шу чоққача умумий 19 давлатда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.

Коронавирус қай даражада юқумли?

Хитой расмийлари вирус одамдан одамга ҳаво орқали ўтиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлашди. Беморларга хизмат кўрсатаётган касалхоналардаги бир қанча тиббиёт ходимларининг мазкур вирус билан касалланиб қолганлиги ҳам унинг юқумли эканлигини тасдиқлайди.

Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин, ўртача, 7 куни ташкил этади. Яъни, коронавирус инсонга юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини зоҳир қилмаслиги мумкин. Энг ёмони, бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга кишига юқтириши мумкин. Ундан ҳам ёмони эса мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.

Барча коронавируслар каби "2019-nCoV"нинг шикаст етказиш зоналари нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар ва асаб тизими ҳисобланади. Касаллик симптомлари оддий шамоллаш кўринишида бошланиб, тезлик билан ривожланади ва ўткир респиратор касаллиги вужудга келади. Ўпка шикастланади ва инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ўткир нафас олиш етишмовчилиги юзага келади (респираторный дистресс-синдром).

Коронавируснинг гриппдан фарқи нима?

Коронавирусларнинг оддий грипп вирусларидан фарқи шундаки, улар нафақат инсон балки, қуш, мушук, ит, қорамол, туя, чўчқа ва қуёнлар каби ҳайвонларни ҳам шикастлайди. Вирус мазкур ҳайвонлар баданида генетик мутацияга йўлиқади. Бунинг натижасида унинг хавфлилиги, кучлилиги, ўткирлиги ва мураккаблиги бир неча баробар ортиб кетади. Бундай вируслар юққан организмда касаллик синдромлари типик эмас атипик хусусият касб этади.

Масалан, вирус юқиши натижасида пайдо бўлувчи ўпка яллиғланиши оддий ҳолатдагидан кўра кучлироқ ва ўткирроқ тарзда намоён бўлади. Бундай вируслар муолажага осонликча "бўйин эгмаслиги" ва агрессивлиги билан ажралиб туради. Гоҳо, касаллик симптомлари оддий диарея, энтерит каби қорин оғриғи ва ич суриш кўринишида ҳам зоҳир бўлиши мумкин.

Вирусдан қандай ҳимояланиш керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусдан ҳимояланиш учун турли хил тавсияларни ўз ичига олган материаллар нашр қилди. Мазкур тавсияларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:

- тез-тез қўлингизни спиртли моддалар билан ёки совунлаб ювинг;
- гавжум бўлган жамоат жойларига боришдан сақланинг;
- ювилмаган қўллар билан кўз, оғиз каби аъзоларга тегманг;
- потенциал маънода касалланганлар билан мулоқот қилманг;
- хом гўшт ёхуд яхшилаб термоишлов берилмаган гўштларни истеъмол қилманг;
- яшаган жойингиз ва кўп контактда бўладиганингиз юзалар устида дезинфекцияловчи воситалар билан тез-тез тозалаш ишларини амалга оширинг;

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра 2020 йилнинг феврал ойи ўрталари янги коронавирус эпидемиясининг авж нуқтага кўтарилиши кутилмоқда.

Динимиз нима дейди?

Агар динимиз таълимоти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда касалликка қарши барча чора-тадбирларни қўллаш билан биргаликда энг самарали чора касаллик ўчоғини чегаралаб қўйиш ҳисобланади. Бирдан бошланиб, тез тарқалиб, кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлувчи юқумли касалликлар умумий маънода, вабо, ўлат ва тоъувн деб аталади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин деб аталувчи "қамал" ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттиради.

Зеро, ҳар қандай эпидемиологик характерга эга бўлган вирус жуда тез тарқалиши билан биргаликда жуда тез сўнади ҳам. Эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, вируснинг атвори ўзгаради ва одамларда ҳам унга мойиллик камаяди.

Аллоҳ таоло барча инсонларни ва хусусан, юртимиз аҳолисини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Мудом дуога қўл очган муштипар оналаримиз, қадди рукуъга эгилган мўйсафидларимиз, ҳаётга энди келган маъсум гўдакларимиз ҳаққи марҳамат кўрсатиб, барча ватандошларимизни Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.