Вич касалланганлар руйхати узбекистонда 2020 илга


АҚШ коронавирус юқтиргани тасдиқланганлар сони энг кўп бўлган мамлакатга айланди. Бир ҳафта мобайнида касалланганлар сони уч ярим баравар кўпайиб, 142 минг кишидан ўтди, экспертлар эса тарқалиш чўққиси бир ойдан сўнг ўтишини тахмин қилишмоқда.

АҚШда ташхис қўйилган ҳолатлар сони нега тез кўпайиб кетди?

27 март куни АҚШ коонавирус билан оғриганлар сони бўйича жаҳонда етакчига айланди. Жума куни эрталаб олинган маълумотларга кўра, у ерда тасдиқланган ҳоллар 86 мингдан ошган, ўлганлар сони эса 1300 дан кўпроқ эди. Шу куннинг охирига келиб беморлар сони 100 мингдан ошди. Бугунги кунга келиб, юқтирганлар сони 142 мингдан ошган, вафот этганлар сони эса 2489 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳафта ўртасида мамлакатда касалланган сони уч ярим баробар камроқ эди, лекин ўшандаёқ ЖССТ тез орада Америка коронавируснинг янги тарқалиш ўчоғига айланишидан огоҳлантирган эди. Нолинчи пациент ўтган йилнинг декабрида аниқланган Хитойда эпидемия бошланганидан буён қарийб 82 мингта ҳолат аниқланган, иккинчи ўриндаги Италияда касалланганлар сони 100 мингга яқинлашяпти.

Экспертларнинг кўпчилиги АҚШда касалланиш эгри чизиғи экспонентага айланиб бўлгани, коронавируснинг тарқалиш чўққиси бир ойдан кам бўлмаган муддатда ўтиб бўлинишини тасдиқламоқда. Американинг касалликлардан огоҳлантириш ва назорат қилиш маркази (CDC) фикрича, АҚШда вирусдан ўлим ҳолатлари чўққисидан уч ҳафтадан сўнг ўтиб бўлинади. Бир ҳафта аввал Колумбия университети АҚШ вируснинг тарқалиш тезлигини икки баробар камайтира олса ҳам икки ҳафтадан сўнг мамлакатда 650 мингта касалланганлар бўлишини тахмин қилган эди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтда чиндан ҳам юқтириб олганлар сони расмий рақамлардан 11 баробар кўпроқ.

Вашингтон университети қошидаги саломатлик кўрсаткичлари ва баҳоланишлари институти баҳосига кўра, июль ойигача Америкада коронавирусдан 38 мингдан 162 минггача одам ўлиши мумкин. Апрелнинг иккинчи ҳафтасига келиб, мамлакатнинг барча жонлантириш бўлимлари тўлиб қолади.

Касалликнинг асосий ўчоғи қаерда?

АҚШдаги энг аянчли вазият шарқий соҳилда юз бермоқда. Вирусли инфекция ўчоғи Нью-Йорк бўлиб турибди. Штатдаги касалланган сони АҚШда қайд этилган ҳолатларнинг қарийб ярмини ташкил этади — 60 минг кишидан зиёд. Вафот этганлар сони эса 965 киши. Нью-Йоркда расман илк ҳолат 2 март куни қайд этилган эди.

Шаҳар касалхоналарига ҳимоя воситалари етишмаяпти, шифокорлар ҳимоя либослари ўрнига чиқинди қопларидан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Ўпкага сунъий ҳаво юбориш қурилмасидан биратўла бир неча киши фойдаланмоқда.

Нега Нью-Йоркдаги ҳолат энг мураккаб?

Сабаблар бир нечта. Биринчидан, Нью-Йорк — энг аҳолиси зич ва АҚШнинг бош туристик шаҳри, иккинчидан шаҳардаги ижтимоий ҳаёт шундай қурилганки, одамлар доимо тўп-тўп бўлиб юришади — метрода, офисларда, тор пиёдалар йўлкаларида, учинчидан — кенг қамровли ташхислаш ишлари. Тўртинчидан, ҳукумат оммавий зарарланишнинг олдини олиш учун етарли чоралар кўрмаганлигидир. Нью-Йоркда мактаблар 18 март куни, касалланганлар сони 2,3 мингдан ошгачгина ёпилди. Фақат 22 мартга келиб, юқтирганлар сони 15 мингга етгач, Нью-Йорк ҳукумати одамларни масофадан туриб ишлашга ўтказиш бўйича буйруқ берди.

Таққослаш учун, Калифорния ҳукумати 16 мартда — штатда ҳали 500та ҳолат аниқланган чоғда аҳолига бесабаб уйни тарк этишни тақиқлаб қўйган эди. Ҳозир у ерда вирус юқтириш ҳолатлари сони 5,5 мингдан ошди ва 121 киши оламдан ўтган, шунчалик чораларга қарамасдан ўсиш суръатлари портлаш даражасида — кунига 35 фоиз қўшимча.

Бошқа штатларда аҳвол қандай

18 март куни расман АҚШнинг барча штатларида коронавирус билан зарарланганлар қайд этилди. Нью-Йоркдан кейин иккинчи ўринда унга қўшни бўлган Нью-Жерси штати турибди — у ерда касалланганлар сони 13,4 минг, вафот этганлар сони 160 нафар. Учинчи ўринда Калифорния. Ўлим даражаси энг юқори бўлган кўрсаткич Вашингтон штатида сақланиб турибди. 4900 ҳолатга 200 ўлим, яъни касалланганларнинг 4 фоизи.

Мовароуннаҳр нашриёти

ЖССТ: Бир суткада дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони салкам 14 мингтага кўпайди


ЖССТ: Бир суткада дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони салкам 14 мингтага кўпайди

Чоп этилди Mart 18, 2020 ЖССТ: Бир суткада дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони салкам 14 мингтага кўпайди da fikr bildirishni o'chirish

Охирги бир сутка давомида бутун дунёда коронавирус юқтириш бўйича 13 903 та ҳолат кузатилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз ҳисоботида маълум қилди. Шу тариқа, бутун дунёда коронавирус панемияси бошланганидан бери COVID-19 билан касалланган одамлар сони 167 511 нафар етди.

Ливандаги қочоқлар лагерида суриялик аёл коронавирусдан ҳимоя воситаси сифатида ўғлига ниқоб тақиб қўймоқда.

Янги ҳолатларнинг деярли ҳаммаси — 13 874 та ҳолат 2019 йил декабридан бери коронавирус ўчоғи бўлган Хитойдан ташқарида қайд этилган. Хитой ҳудудида охирги бир сутка ичида атиги 29 та янги ҳолат қайд этилган.

Бундан ташари, бошқа хориж давлатларида 848 нафар одам коронавирус келтириб чиқарган пневмониядан вафот этган бўлса, Хитойда касалликдан ўлганлар сони 14 нафарни ташкил этмоқда.

ЖССТ ахборотига кўра, Хитойдан бошқа мамлакатларда ўлим кўрсаткичи Хитойдагидан анча баланд ва энди ташкилот ҳисоботларида Хитой алоҳида қаторда белгиланган ҳолда қайд этилмайди.

Шунингдек, яна тўртта давлат ўз ҳудудида коронавирус билан касалланиш бўйича илк ҳолат қайд этилганини хабар қилган, дейилади ЖССТ ҳисоботида. Булар — Ўзбекистон, Уругвай, Руанда ва Сейшел ороллари.

13 март куни ЖССТ Европани коронавирус пандемиясининг асосий ўчоғи деб эълон қилган. Сўнгги вақтларда қитъада касалланиш кўрсаткичи Хитойда чўққига чиққан вақтдагидан ҳам кўпроқ кузатилган.

Энг кўп касалланганлар Италияда (25 минг киши), шунингдек Испания (8 мингта ҳолат), Франция (5 мингдан зиёд одам касалланган) ва Германияда (тахминан 5 минг нафар одам коронавирус юқтириб олган) ҳам эпидемиологик вазият яхши эмас.

16 март кун Франция президенти Эммануаэл Макрон Шенген ҳудуди чегаралари ва Европа иттифоқи 17 мартдан 30 кунга ёпилганини эълон қилди.

Шунингдек, Францияда фуқароларнинг мамлакат ҳудудида кўчиб юришига чекловлар қўйилган. Макрон Франция аҳолисига мурожаат қилиб, фақат зарурат бўлган ҳоллардагина бошқа манзилга кўчишни тавсия қилди.

МАҚОЛАЛАР


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни Олий …


Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида …


Аллоҳ таоло мўмин ва кофир қалбининг мисолини Қуръонда келтирган: «Аллоҳ …


–­ Тилингни ихтиёрингда асрағил, сўзунгни эҳтиёт била дегил. Маҳалида айтар …


Савол: Ҳурматли устозлар, ражаб ойининг фазилати, унда қилинадиган ибодатлар ҳақида маълумот берсангиз. …


Мусулмонлик, (динимизда) ҳукмларига тўла бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, амални азм …

САВОЛИМ БОР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
– бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
– инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
– инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти).

Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир.

Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, – дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:

9-муҳаррам = 8 сентябрь, якшанба куни;
10-муҳаррам (Ашуро куни) = 9 сентябрь, душанба куни.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуйида хотиннинг зиммасидаги энг асосий мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:

2. Аёл киши фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши.
Чунки, мантиқан ўйлаб қаралса ҳам, уй аёл кишининг фитрати ва табиатига мос бўлган фаолият майдони ҳисобланади. Эркак киши кўчадаги ишлар, пул топиш, рўзғор тебратиш учун масъул экан, ўз-ўзидан болаларни парваришлаш, уларни уй ичида едириб-ичириб ўтиришга, кийим-кечакларни ювиб, дазмоллашга вақти бўлмайди. Бу табиатан аёл кишининг фитрий вазифаларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга хитобан: “Ўз уйларингизда қарор топингиз…!” деган (Аҳзоб сураси, 33-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Эрнинг хотини устидаги ҳаққи аёлнинг эр рухсатисиз уйдан чиқмаслигидир. Агар шундай қилса, (яъни, эр изнисиз кўчага чиқиб кетса) то тавба қилгунча ёки уйга қайтгунча Аллоҳ ундай аёлни лаънатлайди” (Имом Байҳақий ва Имом Таёлисий ривояти).

Албатта, бу зикр қилинган оят ва ҳадислар аёл кишининг умуман кўчага чиқиши мумкин эмаслигини англатмайди. Балки, бу – уйнинг ишларини зое қилган ҳолда бесабаб, эрига айтмасдан кўчага чиқиб кетавериш, саёқ юрадиган бўлиб қолиш каби салбий ҳолатларга тааллуқли. Аёл эрининг рухсати билан шариат кўрсатмасига мувофиқ кийинган ҳолда ўз эҳтиёжи учун кўчага чиқиши, ота-онасини кўриб келиши шариатимизда мумкин бўлган ишдир.

3. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак.

Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Аёл киши эри борида, унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол бўлмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

4. Эри тўшакка чақирганда, рад қилмаслиги.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон эр хотинини ҳожати учун чақирса, у гарчи тандир олдида турган бўлса ҳам дарҳол келсин” (Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).
Аввалги вақтларда тандир олдида нон ёпиб туриш энг нозик ва зарур ишлардан бўлган. Аёл киши нима бўлса ҳам ёпаётган нонини ташлаб кета олмаган. Аммо, шундай бўлса ҳам эри уни ўз ҳожатига чақирса, аёл киши эрининг чақириғига жавоб берсин, деб таъкидланмоқда. Демак, аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатлар кўзда тутилади.

5. Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.

Аёл киши эри топган ризққа шукр қилиб, қаноат қилиши, эрининг бу йўлдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Ўтган солиҳ зотларнинг аёллари ўз эрларига шундай дер эканлар: “Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз”.

Афсуски, баъзи аёллар бошқа эрни ўз хотинига сарфлаган нарсаларини мисол қилиб, эрларидан худди шундай таъминот талаб қиладилар. Ҳолбуки, дунёвий соҳада инсон ўзидан юқоридагига эмас, ўзидан пастроқдагиларга қараши айни ҳикматдир. Ана шунда инсон ўзининг қанчалар кўп неъмат ичида эканлигини ҳис қилиб, шукр қилишни бошлайди. Шу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизларга берган неъматини камситмаслигингизга ундайди” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти).

Хулоса қилиб айтганда, эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига ва бошқа кўплаб нохушликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оиланинг аъзолари яхшилаб тушуниб олиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
– Олд ва орқа авратлардан чиқадиган ҳар қандай (одатий ва ноодатий) нарсалар;
– Бу икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон, йиринг каби нажосатлар;
– Оғиз тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
– Бирор нарсага суяниб ухлаш;
– Ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
– Балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз чиқариб кулиши (“Ал-Мухтор лил-фатво”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Ўзбекистонда янги 2020 йил бошидан жорий этилган аксар ўзбекистонликлар ҳаётига таъсири сезиладиган 5 асосий янгиликлар қайсилар?

1. 2020 йил 1 январидан ҳокимнинг фермердан ерини олиб қўйиш ваколати халқ депутатлари кенгашларига ўтказилди

Фармонда "қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш; жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш" ваколатлари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидан олиб қўйилиши ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига берилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда "режани бажармадинг" деган баҳона билан фермер ерини ҳоким қарори асосида тортиб олиш, ҳоким ёки бошқа мансабдорга яқин фермернинг бошқа бир фермернинг сувли, кўп ҳосил олиш мумкин бўлган ерига кўз олайтириши ва ҳокимнинг ноқонуний қарорлари асосида замин ўзлаштирилиши ҳолатлари тез-тез учраб туради.

2. Мамлакатда янги Солиқ Кодекси кучга кирди

Ўзбекистон расмий мулозимларининг баёнотларига кўра, янги, илғор солиқ тизими жорий этилди. Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари, айрим тадбиркорлик турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинган. Янги Солиқ кодексида солиқларнинг сони мақбуллаштирилгани, ҳисоботлар камайтирилиб соддалаштирилгани айтилмоқда.

Аммо иқтисодий экспертларнинг фикрича, Қўшимча Қиймат солиғи (ҚҚС) тизими ҳали мукаммал эмас, бундай тартиб, хусусан, ноширларни оғир иқтисодий аҳволга солиб, Ўзбекистонда китоблар нархи қимматлашишига олиб келиши ҳақидаги хавотирларни туғдирган.

3. Четдан жисмоний шахс ўз эҳтиёжи учун олиб кирадиган товарлар учун бож тўлови ҳар килограммига $3 қилиб белгиланди

Ўзбекистон расмийларининг ишонишича, мамлакат ичкарисида маиший техника жиҳозлари билан савдо қиладиган тадбиркорлар одамларга пул бериб, гўёки шахсий эҳтиёжи учун чегарадан олиб ўтиб расмийлаштирган товарлар билан савдо қилмоқдалар, бу билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатига зарар келтираяптилар.

Шунинг учун гўёки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги божхона тартибини жорий этишга қарор қилинган деб ҳисоблайдилар кузатувчилар.

Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, аксар салбий муносабатлар билдирилганига қарамасдан, Ўзбекистон Божхона қўмитаси ташаббускори бўлгани хабар қилинаётган президент қарори 2019 йил 7 ноябрида қабул қилинган ва 2020 йил 1 январидан кучга кирган.

Аммо мустақил иқтисодий таҳлилчилар ушбу амалларда Ўзбекистон ҳукуматининг импорт ўрнини қоплаш сиёсатини қўллаш истагини кўрадилар.

"Аммо бу фалсафанинг оқибати яхшиликка олиб келмайди, биз бундан олдин ҳам импорт ўрнини босиш сиёсатини қўллаб кўрганмиз ва бундай сиёсат Ўзбекистон қашшоқлашишига олиб келганини исботлагаган", деб ҳисоблайди тошкентлик мустақил иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов.

"Импорт ўрнини қоплаш сиёсатининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатни жаҳон иқтисодиётидан ихоталайди( демакки, халқаро меҳнат тақисмотидаги иштирокдан фойда кўриш имкониятини ўлдиради), рақобатни ўлдиради( бунинг оқибати ўлароқ, иқтисодий ривожланиш рағбатини йўқ қилади), иқтисодиётнинг янада бюрократлашиши ва мансабдорларнинг ўз билганини қилиш(демакки, бозор механизмларини барбод этиш, самарасиз иқтисод ва коррупцияга) олиб келади. Жисмоний шахслар мамлакатга олиб кирадиган товарларга чекловлар марҳум президент Ислом Каримов бошқаруви йиларида ҳам киритилганди. Биз яна ўша сиёсатни қайта тиклаяпмиз", деб ҳисоблайди Юлий Юсупов.

Президентнинг янги қарори Ўзбекистон чегараларида янги йилнинг биринчи кунидан узунқатор навбатларни ҳосил қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

4. 2020 йил 1 январидан Ўзбекистонда тўй ва маъракаларни тартибга солиш низоми кучга кирди

Мамлакатда тўй-маъракалар ҳаддан зиёд серхаражат бўлиб кетаётгани, манманлик, ўз-ўзини кўз-кўз қилиш тадбирларига айланиб бораётгани узоқ йиллардан буён танқид қилиб келинади, ниҳоят 2017 йил ёзида Президент Шавкат Мирзиёев оммавий тадбирларни тартибга солиш топшириғини парламентга топширди.

Бу масалада кенг жамоатчилик иштирокидаги пухта муҳокамалардан сўнг бир қарорга келган маъқул, деган тўхтамга келинди.

Энди Ўзбекистонда тўйга чақирилган меҳмонларнинг сони 200дан, тўй муносабати билан ўтказиладиган ош маросимидаги меҳмонлар 250 дан ошмаслиги лозим.

"Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни ("келин навкари", "чорлар", "ота кўрди", "сеп ёйди", "қуда чақирди", "куёв чақирди", "келин чақирди", "тоғора юбориш", "пул сочиш" ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни ("етти", "пайшанбалик", "йигирма", "қирқ", "йил оши", "пул тарқатиш", "мато улашиш" ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди", дейилади Олий мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарорида.

Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистондаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

2020 йил 1 февралидан Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679330 сўм этиб белгиланди.

5. Энди ўзбекистонлик ҳайдовчи бодикамерали Ички ишлар ходими билан гаплашади

Ҳукумат қарорига кўра, бундан кейин Йўл-Патрул хизмати ходими ўз "вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориш; йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиш ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш"и лозим.

Энди ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг мобиль видеокамераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжатларини тақдим этмасликка ҳаққи борлиги белгиланган Вазирлар Маҳкамаси қарорида.

Ўзбекистонда йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиш жуда кўп учрайди.

Айни вақтда қоидани бузмаган ҳайдовчиларни ҳам ГАИ ходимлари пора олиш мақсадида тўхтатиши, ҳужжатидан ёки автомобилидан бирор камчилик топишга ҳаракат қилиши кўп тарқалган ва ушбу янгиликлар йўллардаги носоғлом муҳитни бартараф этишга қаратилган.



    Матбуот


    Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизими самарадорлигини ва ҳосилдорликни оширишда энг долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

    – Авваламбор, дунёнинг кўплаб давлатларида коронавируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ бугунги вазият биз Ўзбекистонда карантин ва аҳолини бесабаб кўчага чиқмаслик режимини ўз вақтида жорий этганимизни исботлаганини таъкидламоқчиман.

    Буни тўғри тушуниб ва маъқуллаб, сабр-тоқат билан уйида ва карантин масканларида ўтирган барча фуқароларимизга, шунингдек ўз бурчини мардлик ва матонат билан бажараётган шифокорларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман.


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида иштирок этди.

    Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда, шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳамда кенгаш бош котиби Бағдат Амреев ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш, унинг аҳоли ҳаёти ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Махсус республика комиссияси тузилиб, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш, карантин режимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди.

    Президентимизнинг қайд этишича, қисқа муддатда фуқароларимиз, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўтказилгани — элимизнинг мазкур хавф-хатарга қарши елкама-елка курашишга тайёр эканлигининг ёрқин исботи.

    — Мана шундай оғир синов дамларида кўпмиллатли халқимиз саросима ва ваҳимага тушмасдан, аксинча, четдан келган бу балонинг тезроқ ўтиб кетишига, ҳадемай яхши кунлар келишига ишониб, ўзининг мустаҳкам иродаси, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    ‼️ Хусусан, жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

    👉🏻Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:


    Дата публикации: 10.02.2016 2016-02-10

    Статья просмотрена: 74 раза

    ХХ асрнинг дастлабки йилларида авжига чиққан Россия империясидаги сиёсий курашлар шароитида Туркистон ўлкасидаги миллий озодлик ҳаракати янги босқичга кўтарилди. 1917 йил ноябрда маҳаллий аҳолининг асосий талаби ва орзуси бўлган Туркистон мухториятининг ташкил топиши миллий давлатчиликни демократик асосда барпо этиш учун қўйилган илк амалий қадам бўлди. Туркистон Мухторияти ҳукумати қисқа муддат ичида халқ ўртасида катта эътибор қозонди. Унинг фаолияти фақат Қўқонда ёхуд Фарғона водийсида эмас, балки бутун Туркистон халқлари томонидан қўллаб-қувватланди. Мухтор ҳукуматнинг халқ ўртасидаги обрў-эътибори ва нуфузи большевикларни ташвишга солиб қўйди.

    1918 йил февралда Туркистон ўлкаси ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советларининг фавқулодда IV-съездининг қарори билан Туркистон Мухторияти қонга ботирилди. Туркистон Мухторияти ҳукумати атиги 72 кун умр кўрган бўлса ҳам, у эрксевар халқимизни миллий мустақиллик ва истиқлол учун курашга даъват этди. 1918 йилнинг эрта баҳорида аввал Фарғона водийсида, сўнгра бутун Туркистонда совет режимига қарши қуроли ҳаракат бошланди. Мазкур ҳаракат сафига кўплаб миллий зиёлилар қўшилган бўлиб, улар аксарият ҳолларда бу ҳаракатга ғоявий, сиёсий жиҳатдан раҳнамолик қилганлар. Мухолиф кучларнинг совет ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатига қарши қуролли курашида ерли аҳоли орасидан етишиб чиққан миллий арбоблар ва раҳбар ходимлар ҳам бўлган. Улар Совет органларида масъул лавозимларда ишлашига қарамай ўта оғир шароитларда, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона фаолият олиб борганлар. Бу ҳаракатнинг асл мазмунини ўзида ифодалаган “мухолифат” сўзи арабча “мухолиф” сўзидан олинган бўлиб, қарама-қарши фикрда бўлган, қарши чиқувчи, қарши, маъноларини билдиради [1]. Мухолифат ҳаракати большевикларнинг совет режими ва зўравонлик сиёсатига қарши ҳаракат сифатида шаклланган.

    Совет хокимияти Туркистон мухторияти ағдарилгандан кейин руҳонийлар ва миллий демократик зиёлиларга қарши террор олиб борди. Мухолифатдаги газеталар, миллий сиёсий ташкилотлар шошилинч ёпилди, диний ташкилотларнинг мол-мулки, вақф ерлари мусодара қилинди. Диний арбоблар ва диний муассасаларнинг хизматчилари айбсиз қамоққа олиниб, кўпи қатағон домига тортилди. Ўлкадаги совет ҳокимиятининг барча тизимлари марказдан юборилган ходимлар томонидан бошқарилди. Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Совети марказ кўрсатмаларини сўзсиз бажарувчи дастёр эди [2].

    Зиёлилар эркин ижодий фаолиятини чеклашнинг бундай усули мухолиф кучлар қаршилигини кучайтирди. Давлат идораларида фаолтият олиб бораётган махаллий кадрлар яширин гуруҳларга бирлаша бошладилар. Ўзбекистоннинг турли худудларида бўлгани каби Фарғона водийсида ҳам ана шундай яширин гуруҳлар фаолият олиб борган. Бу гурухлар “гап”лар (навбатма-навбат меҳмондорчилик уюштириш) ташкиллаб, гапларда миллий ўзликни англаш ғоялари, шу ғояларни тарғиб қилиш усуллари, келгуси режалар мухокама қилинган [3]. “Миллий истиқлол” ташкилотининг Наманган, Косонсой, Андижон бўлимлари, 1925 йилда ташкил топган “Темур” гуруҳи, 1929 йилда ташкил топган “Ботиргапчилар” ана шундай ташкилотлардан эди [4]. Ташкилот аъзоларининг ягона мақсади Ўзбекистонда миллий мустақил давлат тузиш бўлиган. Аммо 1930 йил 30 январда навбатдаги гапга йиғилган “Ботиргапчилар” қамоққа олинган.

    Туркистонда “партия сафларини социал жиҳатдан ёт, суқилиб кириб олган ва бузуқ элементлардан тозалаш” [5] бахонаси билан хам кўпгина ватандошларимиз турли жаъзоларга тортилдилар. Биринчи навбатда Туркистондаги миллий муҳолифат вакиллари тозалаш сиёсати қурбонига айландилар. Минглаб ватанпарварлар “босмачи”, “босмачиларга ёрдам берган” деган тамға билан бадном қилинган. Тозалаш бошланмасдан олдин Туркистон компартиясидаги мавжуд 42041 аъзо ва 7565 партия аъзолигига номзоддан, тозалаш жараёнида 10216 нафари, яъни 20 фоизи партия сафидан ўчирилган, 3229 нафари (7 фоизи) партия аъзолигига номзодликка ўтказилган яна 1755 киши (4 фоизи) ўз ихтиёри билан партия сафидан чиқишга мажбур қилинган [6]. Текширувдан ўтишдан бош тортганлар тўғридан-тўғри партия сафидан чиқарилган. [7] Мухолф гурухларнинг қўлга олиниши партия аъзоларига ишончсизлик билан қарашни кучайтирди, текширувларни кескинлаштирди. Партия ичидаги “тозаловлар” нинг қурбонлари айниқса 1930 йилдан кейин кескин ортиб кетди.

    Умумий хисобда Қўқон шахридан жами 2427 киши текширувдан ўтган. Текширилган 1853 та аъзодан апеляциягача партиядан ўчирилган, номзодликка ўтказилган ва хайрихоҳлар билан қўшиб хисоблаганда 755та коммунист текширувдан ўтмаган бўлиб, уларнинг миқдори текширувдан ўтган коммунистлар миқдорига солиштирганда 40 % ни ташкил қилади. Партиядан алохида ўчирилганлар эса 551 тани ташкил этиб,текширувдан ўтганлар миқдорига нисбатан 29,7 %ни ташкил қилган [8].

    1. Ўзбек тилининг изощли луғати.1-жилд. -Т.: 1981, 485-бет.
    2. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, (ЎзР МДА), 17-фонд, 1-рўйхат, 704-иш, 40-варақ.
    3. Убайдуллаев У.К.Ўзбекистолнда 20-30-йилларда мустабид тузумга қарши миллий мухолифатҳаракати.(Махаллий зиёлийлар мисолида). Автореферат.Тошкент,2004 й.,15-бет.
    4. Ўша жой, 18-19-бетлар.
    5. Ўзбекистон коммунистик партияси тарихининг очерклари. – Т.: Ўзбекистон, 1964. –227 б.
    6. Хошимов С. Ўзбекистонда партия сафларини “тозалаш” тарихидан.//СамДУ Илмий тадқиқотлар хабарномаси. – Самарканд, 2010. - № 2. – С. 36-41.
    7. ПДАФВБ.110-фонд, 2-рўйхат, 40-иш,2-варақ.
    8. ПДАФВБ.178-фонд, 1-рўйхат, 522-иш,20-варақ

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.